Тўйда Жаҳонгир Отажонов пул ёмғири остида қолди - видео

2348
(Янгиланган 12:53 25.07.2019)
Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажонов тўйлардан бирида пул ёмғири остида қолгани акс этган лавҳа тарқалди.

Видеода хонанда тўй базмида қўшиқ куйлаётганини кўриш мумкин. У куйлаётганда атрофдан тўй меҳмонлари келиб устидан пул сочади.

Хонанда тўйда пулга "чўмилганини" кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида "Яндекс.Музыка" хизмати ўзбекистонликлар энг кўп такроран тинглайдиган қўшиқларни аниқлаганди. Унга кўра, биринчи ўринни Жаҳонгир Отажоновнинг  “Qaddi baland” қўшиғи эгаллади.

2348

АҚШ қай тарзда Сурияни барбод қилмоқда?

856
АҚШ Сурияда юзага келган вазият учун Россия ва Эронни айблади. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафтнинг айтишича, америкаликлар Сурияга ёрдам учун миллиардлаб доллар сарфлаётган пайтда, Москва ва Теҳроннинг "қўли қон" деб айтди.

Шу тарзда у Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг Қўшма Штатлар Суриядаги нефт конларини эксплуатация қилаётгани юзасидан билдирган танқидига жавоб берди. Сурия нефтининг ноқонуний савдоси масаласини бир неча бор Россия томонидан кўтарилган, Москва ва Теҳрон бир неча бор далилларни келтирган.

Бу ҳақда тафсилотлар - видеомизда.

856

Олимпиада-80 СССРга қанчага тушган видео

304
Қай бирини қуриш қимматроқ - стадионларними ёки меҳмонхона ва йўлларними? Булар учун пулни қаердан топса бўлади? Олимпиада-80 юбилейига бағишланган ушбу сонда ғолиб сифатида вазиятдан чиқиб кетиш учун Совет Иттифоқи маблағларни қандай излагани ҳикоя қилинади.

Оддий лотерея чипталаридан миллиардга яқин совет рубли қандай қилиб йиғилгани, мусобақаларни трансляцияси ҳуқуқини ким ва қанчага сотиб олгани ва Брежневнинг қўрқувлари рўёбга чиқдими?

Ёзувчи ва блогер Дмитрий Пучков ҳамда спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев бу масалаларга аниқлик киритди.

Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг навбатдаги сонида қайси давлатлар Олимпиадага қанча маблағ сарфлагани, бундан фойда ёки зарар кўргани ҳақида батафсил билиб олиш мумкин.

304
Врач во время вакцинации

Коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси сентябрда синовдан ўтказилади

39
(Янгиланган 18:18 04.08.2020)
Сентябрда кўнгиллиларда вакцинанинг клиник синовлари бошланиши мумкин, аммо бу босқич аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани бешта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларида синаб кўрдилар. Клиник синовларга қадар тажрибалар 20 август куни якунланади, деб хабар берди биологик хавфсизлик масалалари илмий-тадқиқот институтига таянган ҳолда Sputnik Қозоғистон.

Илмий-тадқиқот институти берган хабарга кўра, ишлаб чиқарувчилар кўнгиллилар сафида вакцинани ўзида 26 июль куни синовдан ўтказган.

"Бу жонли вирус билан ишда шахсий хавфсизликни таъминлаш учун амалга оширилди. Орадан бир неча сутка ўтгач ўзини ҳис қилиши яхши, температура ва аллергия йўқ. Клиникга қадар синовлар 20 августга қадар якунланади, натижалар эса Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади", - дейилади хабарда.

Кутилишича, сентябр ойидан вакцинанинг клиник синовлари бошланади. Синовлар Алмати шаҳрида коронавирусга антитаначалари бўлмаган 44 нафар кўнгиллиларда ўтказилади. Бунинг учун аввало соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномасини олиш керак бўлади.

Куз фаслининг ўрталарига келиб, олимлар вакцинанинг иккинчи фазасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Кўнгиллиларнинг тахминий миқдори - 200 киши. Олимлар прогнозларига кўра, иккинчи фаза жорий йил декабр ойида якунланади.

"Агар БССТ томонидан номзод вакцина клиник синовлари натижаларини тасдиқланса, Қозоғистон НИИПББ қошидаги иммунобиологик дориларни ишлаб чиқарадиган завод негизида вакцинани ишлаб чиқаришни амалга оширишга тайёр бўлади ", - дея таъкидлади институт.

Декабр ойида қуриб битказиладиган завод йилига 60 миллион дозага қадар вакцина ишлаб чиқаришга қодирлигини таъкидлаш керак.

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19га қарши биринчи қозоқ вакцинаси 9 май куни ишлаб чиқарилган, орадан бир неча кун ўтиб у клиник синовларга қадар тестдан ўтказилиши лозим бўлган вакцина сифатида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилган.

Сал вақт ўтиб, COVID-19га қарши иккинчи қозоқ вакцинаси БССТда рўйхатга олингани маълум бўлди.

39
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси