(1:02 / 6.90Mb / просмотров видео: 1202)

АҚШ диверсантлар тайёрлаб, Сурия ичига ташламоқда

893
(Янгиланган 19:23 29.07.2019)
АҚШ ҳарбийлари Сурия-Ироқ чегарасида 2700 нафар араб миллатига мансуб диверсант-жангариларни тайёрламоқда.

АҚШ ҳарбийлари Суриянинг ва Ироқ билан чегарадош бўлган Эт-Танф шаҳри яқинида, янги жангари гуруҳларини тайёрламоқда, деди Россия Бош штаби Оператив бошқариш қўмондони Сергей Рудской.

Хусусан, Эт-Танф атрофида 55 км бўлган ҳудуд чегарасида АҚШ инструкторлари “Маговир ас-Саура” номли йирик жанговар тўда ва яна бир неча кичик жанговар гуруҳлар тайёрламоқда.

“Араб авлодлари армияси” деб номланган ушбу террорчи гуруҳлар 2700 кишини ташкил қилади. Эт-Танфда тайёргарликдан ўтган жангариларнинг бир қисми АҚШ ҳарбийлари томонидан Евфрат ортига ташланмоқда.

Энг яхши тайёргарлик кўрган жангарилар эса Сурия ҳукумати қўшинлари қўл остида бўлган ҳудудларга юборилмоқда. Уларнинг асосий вазифаси қўпрувчилик ҳаракатлари билан шуғулланиш, нефть ва газ объектларини йўқ қилиш ва ҳукумат кучларига қарши терактлар амалга оширишдир.

Ана шундай гуруҳлар Эс-Сувайда, Пальмира ва Абу-Камал аҳоли пунктларида аниқланган.

893