Чигирткалар тўдаси Лас-Вегасга ҳужум қилди: оёқ қўйишга жой йўқ видео

1083
(Янгиланган 15:51 04.08.2019)
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри чигирткалар ҳужумидан азият чекмоқда. Миллионлаб чигирткалар шаҳар кўчаларини “эгаллаб” олган.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрига чигирткалар тўдаси ҳужум қилди. Уларнинг сони кўплигидан одамлар кўчага чиқишга қўрқиб қолишган.

“Вой Худойим! Мен машинадан тушишга шунчалик қўрқяпман-ки! Ҳар қадамда чигирткалар. Улар ҳатто дўконларда”, - дейди маҳаллий аҳолидан бири.

Ўлик чигирткалар йўлакларда қалашиб ётибди. Маҳаллий аҳолини эса қўрқув босган. Бироқ мутахассислар шаҳарликларни тинчлаштиришга уриниб, чигирткалар инсон учун хавфсиз эканлигини айтишмоқда.

Чимкент аҳолисига қорақуртлар ҳужум қилмоқда

Маълум қилинишича, йилнинг биринчи ярмида қурғоқчил Невадада ҳаддан зиёд ёғингарчилик кузатилган ва бу чигирткаларнинг шаҳарга ёпирилишига сабаб бўлган.

1083

Калуга вилоятида 256 аскар қолдиқлари топилди

15
РФ Тергов қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган қидирув амалиёти давомида Қизил Армиянинг 200 дан ортиқ аскарлари қолдиқлари ердан ковлаб олинди. Қазиш ишлари "Память" қидирув жамоат бирлашмаси экспедицияси доирасида олиб борилди.

1941 йил декабр - 1942 йил январ ойида Москва яқинида Совет қўшинларининг қарши ҳужуми пайтида Иклинское қишлоғи яқинида ҳалок бўлган 256 нафар Қизил Армия аскарларининг қолдиқлари Калуга вилоятининг Боровский туманида топилган.

Қидирув ишлари Улуғ Ватан урушига оид, муқаддам номаълум 4 дафн жойида уч кун - 17 июлдан 20 июлгача давом этди.

Ҳозирда қидирувчилар ҳалоқ бўлганларнинг шахсларини аниқламоқда. Қолдиқлар Боровский тумани ҳудудида ҳарбий шараф билан қайта дафн этилади.

1941-1942 йиллар қишида Қизил Армия аскарлари фашистларнинг ғалабали юришига тўсқинлик қилдилар ва биринчи марта уларни чекинишга мажбур қилдилар. Ўша пайтда Москва вилояти таркибига кирган Боровский тумани ҳудудидаги жанглар 1941 йил октябр ойида Германиянинг СССР пойтахтига "Тайфун операцияси" деб номланган ҳужум режасини амалга ошириш доирасида бошланган. Совет қўшинлари душман позицияларини ёриб ўтиб, Иклинское қишлоғини озод қилдилар, шундан сўнг аста-секин ғарб томон силжиш бошланди.

15

АҚШ қай тарзда Сурияни барбод қилмоқда?

869
АҚШ Сурияда юзага келган вазият учун Россия ва Эронни айблади. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафтнинг айтишича, америкаликлар Сурияга ёрдам учун миллиардлаб доллар сарфлаётган пайтда, Москва ва Теҳроннинг "қўли қон" деб айтди.

Шу тарзда у Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг Қўшма Штатлар Суриядаги нефт конларини эксплуатация қилаётгани юзасидан билдирган танқидига жавоб берди. Сурия нефтининг ноқонуний савдоси масаласини бир неча бор Россия томонидан кўтарилган, Москва ва Теҳрон бир неча бор далилларни келтирган.

Бу ҳақда тафсилотлар - видеомизда.

869
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди

32
Мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда. Тадбирда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинмоқда, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Жумладан, охирги пайтда дунёда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга яқинлашгани, қурбонлар ҳам кўпайгани афсус билан таъкидланди. Вазият ғоят жиддийлигини 31 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда ҳолатни яна 3 ойга узайтиргани ҳам кўрсатиб турибди.

Мамлакатда охирги бир ҳафтада 5 мингдан ортиқ янги касал аниқланиб, жами вирус юқтирганлар сони 27 мингтага яқинлашди. Энг ёмони, корановирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, қўшимча чоралар кўрилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш ўринлари 3,5 баробарга кўпайтирилди ва қарийб 65 мингтага етказилди. Жойларга қўшимча равишда қарийб 800 та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

Қўшимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (ЎСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди.

"Аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган ҳолда давом эттиришимиз зарур", – деди давлат раҳбари.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиши, ҳар бир беморга керакли тиббий ёрдам кўрсатилиши, уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб шифохонага ётқизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар бўлиши қайд этилди.

Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.

 

Маълумки, бугун қатор мамлакатлар соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йўлида тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилиняпти.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

 

32
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси