Грузия кўплаб туристлар ва пулларни йўқотмоқда - видео

657
(Янгиланган 18:43 14.08.2019)
Мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиа қатнов бекор қилингани туфайли Грузия катта моддий зиён кўрмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий сумма 750 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Сал кам бир ой олдин Россия ва Грузия ўртасида авиа қатнов бекор қилинди. Ҳозирда кўплаб турфирмалар банкротлик ёқасига келиб қолди. Бу мамлакатга яна нималарни олиб келганини видеода томоша қилишингиз мумкин.

657

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

101
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

101
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?

Бейрутда вайронкор портлаш фожиа жойидан видео

1033
(Янгиланган 12:55 05.08.2020)
Куни кеча Бейрут портида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 78 нафарга етди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Бедарак йўқолганлар бор.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.

1033
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

34
(Янгиланган 18:13 06.08.2020)
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

34