Қирғизистонлик қизлар уларни яланғоч чизишимни сўрашади - рассом иқрори

2540
(Янгиланган 12:50 17.08.2019)
Рассом қизни у аёлларни яланғоч чизгани учун қаттиқ танқид қилишади, лекин у ортга чекингани йўқ

Рассом қиз чизган суратларни унинг ватанида жуда кўплар танқид қилади, аммо шу билан бирга, ундан суратини чизиб беришни сўраб, мурожаат этувчилар ҳам бисёр.

Бу рассом қизнинг исми Маърифат Давлатова, у 26 ёшда. Маърифат Тожикистонда яшайди. Жамоатчилик у ҳақда 2018-йилда, яъни Маърифат илк маротаба Душанбеда ўз кўргазмасини ўтказганида хабар топган эди. Ўшанда у чизган суратлар "улар мамлакат маданий нормаларига зид", деган маънода кўпчилик томонидан қаттиқ танқид қилинган эди. Шундай бўлса-да, Маърифатни қўллаб-қувватлаганлар ҳам топилди.

"Кўргазмадан кейин менга кўплар мурожаат қилган эди, нафақат Тожикистон, балки Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ҳам. Улар менга: "Биз сенинг олдингга, Тожикистонга ҳам бора оламиз. Сен бизларни қоғозда кўрсатишингни истаймиз", деб айтганди. Менинг мақсадим эса барчамизга сингдирилган аёл гўзаллиги ҳақидаги стереотиплар - сафсата эканлигини кўрсатиш эди, холос", - дейди рассом.

У шунингдек, ижоди протест эмаслигини, балки у шу тарзда аёлларга ёрдам беришни хоҳлашини таъкидлади. Маърифатга мурожаат этган аёлларнинг сўзларига кўра, айнан рассом қиз туфайли улар ўзларини ҳақиқатда гўзал ҳис эта бошлаганлар.

2540