"Сиз ҳақиқий ватанпарварларсиз": Ўзбекистон мудофаа вазирининг танкчиларга табриги

Oбуна бўлиш
Мудофаа вазири юрт шарафини муносиб ҳимоя қилган "Танк биатлони" жамоаси билан учрашиб, уларни қизғин муборакбод этди

"Сизларни нуфузли мусобақада юксак маррани эгаллаб, давлатимиз байроғини баланд кўтарганингиз билан қутлайман! Сизлар ҳақиқий ватанпарварларсиз! Ўзбекнинг қуч-қудрати, маҳорати ва ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор исботладингиз! Сизлар билан бутун Ўзбекистон фахрланади!", - деди вазир.

Шундан сўнг Қурбонов Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ҳамроҳлигида "Дўстлик уйи"да ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси кўргазмаси билан танишди.

Халқаро армия ўйинларининг ёпилиш маросими "Танк биатлони" мусобақасининг 1-дивизион финал баҳсидан сўнг Москва вилоятидаги "Патриот" паркида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0