(0:00 / .00Mb / просмотров видео: 4)

Чеченистонда Европадаги энг катта масжид очилмоқда трансляция якунланди

1288
(Янгиланган 15:51 23.08.2019)
Бугун 23 август куни Чеченистоннинг Шали туманида барпо этилган “Рамзан Қодиров” номидаги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам иштирок этмоқда.

Масжид лойиҳаси муаллифи – ўзбекистонлик меъмор Абдукахор Турдиев.

Мазкур жоме масжид, ҳар бири 63 метр бўлган тўрт минорага ва баландлиги 43 метр бўлган қуббага эга. Масжид қурилиши 2012 йилда бошланган. Чиройи ва услуби жиҳатидан масжид дунёда ўзига хос бўлиб, унинг ичи ва ташқариси юнон оқ мармарлари билан безатилган.

Масжид Европа минтақасидаги энг йирик масжидлардан бири бўлади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 30 мингдан зиёд киши ибодат қилиши мумкин экан.

 

1288

Ил-76 самолёти экипажи учувчилик санъатининг энг хавфли машқини бажарди - видео

291
(Янгиланган 19:28 09.07.2020)
Твер вилоятида ҳарбий транспорт самолётлари экипажларининг машқлари бўлиб ўтди: жами 10 та Ил-76 самолёти жалб қилинган.

Ил-76МД самолётларида учувчилар парвоз машғулотларининг энг қийин элементи – турпоқ ердан учиб чиқиш ва қўнишни амалга оширдилар.

Учиш-қўниш йўлагининг зичлиги аэродромнинг бетон қопламасидан жуда фарқ қилади, шунинг учун ерга қўниш олий учувчилик санъатининг энг хавфли элементи ҳисобланади.

Учувчилар самолётнинг оғирлиги, тезлик ва баландлик нисбатларини мустақил равишда ҳисоблаб чиқиши керак эди.

291

НАТО ва Европа иттифоқининг севимли Rail Baltica лойиҳаси қандай барбод бўлмоқда

203
(Янгиланган 15:05 09.07.2020)
Rail Baltica - Европада тезюрар поездлар учун янги темир йўл лойиҳаси ҳисобланади. Темир йўл Берлиндан Варшава, Каунас, Вильнюс ва Ригадан Таллингача чўзилади ва шу тариқа Германия ва Польшани Болтиқбўйи мамлакатлари билан боғлайди.

Дастлаб, 2025 йилда янги йўлни очиш режалаштирилган эди, аммо кейинчалик муддат бир йилга ўзгартирилди. Энди кўп миллиардлик лойиҳани умуман якунига етказмаслик хавфи мавжуд.

НАТО ва Европа Иттифоқи севимли лойиҳасининг барбод бўлиш сабаблари ҳақида – видеомизда томоша қилишингиз мумкин.

203
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда

271
(Янгиланган 22:13 09.07.2020)
Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik, Наталья Дембинская. Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди. Мижозлар ёз ойларига режалаштирилган юздан зиёд шартномалардан воз кечдилар. Натижада, экспорт қарийб 63,6%га қулади. Океан орти гази нега ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолгани хусусида - РИА Новости материалида ўқинг.

Нархлар тушди

Ўтган йил АҚШда табиий газ экспорти-неттоси 54,7 миллиард кубометрга етди — бу 2018 йилги кўрсаткичдан 20,7 миллиардга кўп. СТГнинг йирик ишлаб чиқарувчиси Cheniere Energy маълумотларига кўра, биринчи кварталда дунё бозорида сотув ҳажми 100 миллион тоннага етган — бу 2019 йилгига қараганда ўн миллион тоннага кўп. Ўсиш аксарият ҳолларда америкаликлар томонидан таъминланган.

Режалар оламшумул эди: 2020-йилда — 67,2 миллиард кубометр, 2021-йилда — 79,5. Ушбу кўрсаткичлар январь ойида АҚШ Энергетика вазирлиги энергетик маълумотларни бошқариш бошқармаси томонидан айтилди. Аммо, ҳеч нарса рўй бермаслиги, шундоқ ҳам маълум эди, албатта.

Қишнинг илиқ келиши ҳамда коронавирус пандемияси туфайли талабнинг қисқариши оқибатида таклифларнинг ортиб кетгани Европа ва Осиёда газ бозорларини қулатди. Европадаги Голландиянинг TTF хабида ўртача нарх тўрт ойда илк маротаба 2019 йилнинг мос даврига қараганда икки марта тушиб кетди. Японияга нақд етказиб беришлар 44%га қисқарди.

Апрель ойига бориб америка СТГнинг Европага экспорти иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламай қўйди. Европа ва Осиёнинг йирик компаниялари июнь-июль ойларига режалаштирилган шартномаларни бекор қилдилар.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШдаги СТГ-заводларидаги юклаб жўнатишлар апрель ойида қарийб 30%га камайган. Май ойига келиб экспорт учдан бир қисмга қисқарган — шу жумладан, коронавирус туфайли киритилган чекловлар туфайли ҳам.

Иқтисодий жиҳатдан яшашга лаёқатлимас

АҚШ Энергетика вазирлиги энергетика ахборотини бошқариш бошқармаси июнь ойига берган прогнозлари ўта пессимистик. Европа ва осиёлик харидорлар СТГнинг 110 партиясидан: июнь-июль ойларига мўлжалланган 70 та, август ойидаги - 40та партиядан  воз кечдилар. Америка денгиз терминалига етказиб беришлар март ойи охиридагига қараганда икки марта қисқарди.

"Европа ва Осиёда СТГга ва табиий газга бўлган паст нақд нархлар АҚШдаги нарҳга ўта таъсирчан бўлган экспортнинг яшовчанлигини заифлаштирди", - дея далиллайдилар EIA аналитиклари.

Улар бераётган баҳога кўра, АҚШдан июнь ойида Европа ва Осиёга бир суткада ўртача 101 миллион кубометр юборилган, июль ва август ойида эса 62 миллион кубометр бўлади. Бу экспорт салоҳиятининг 25% демакдир.

Пасайишда давом этади

Экспертларнинг океан орти газидан мижозлар камида ёз ойи охирига қадар воз кечишда давом этиши ҳақидаги огоҳлантиришлари ҳам тасдиқланди: АҚШдаги фьючерс нархлари сентябрга қадар европаникидан баланд бўлади.

Январь-апрель ойларида имконияти чегарасида ишлаган олтита америка СТГ-заводлари — майга келиб ўз қувватини 65%гача пасайтирди. Июль ойи бошларида 50% ва ҳатто ундан пастроқ бўлади, дейилади Platts Analyticsнинг июнь ойидаги обзорида.

"Нархлар афзалликлари деярли йўқ бўлиб кетганлиги сабабли, америка поставкаларидан воз кечиш вақт масаласи эди", - деди Америка стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази мутахассиси Никос Цафос.

Миллий энергетик хавфсизлик жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшковнинг сўзларига кўра, харидорлар ҳозирда АҚШ суюлтирилган гази учун шундай тўловни амалга оширишга тайёрларки, у ҳатто суюлтириш ва транспорт харажатларини қопламайди.

Энг йирик жабрдийда — американинг биринчи ва йирик терминали - Sabine Pass бўлади: қувватлар юқори нархлар фонида харид қилинган, эксплуатацияга киритилиш даври - 2016 йилга келиб, ҳолат ўзгарган. Ўша вақтдан эътиборан завод фақат зиёнига ишламоқда.

Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, АҚШдан суюлтирилган табиий газ экспорти 2020 йилнинг биринчи тўрт ойида суткасига ўртача 218 миллион кубометрни ташкил қилган, аммо апрель ойидан май ойига қадар бўлган даврда 17%га тушган.

EIAда етказиб бериш ҳажми сентябрга келиб ўса бошлашини кутишмоқда, негаки жаҳонда табиий газга бўлган талаб секин-аста қайта тикланмоқда.

Газга ғарқ бўладилар

Аммо йирик инвестицион банклар прогнози у қадар оптимистик эмас. Аналитикларнинг изоҳ беришларича, жаҳонда ёқилғининг улкан захираси тўпланган. Суюлтирилган табиий газ халқаро савдоси ҳам америкалик сланецчилар учун муҳим каналларни "бўғиб" қўйган ҳолда барбод бўлди. Нефть яна бир баррели 40 долларгача қимматлагани боис, нефтчилар қазиб олиш ишларини қайта тикладилар ва иккинчи даражали маҳсулот сифатида бозорга кўп миқдорда арзон газни етказиб бера бошладилар.

Америка СТГси учун анъанавий "свалка" ҳисобланган Европада нархлар тушиб кетгани боис, BofA Securities аналитиклари фикрича, бу маҳсулотга у ерда эҳтиёж йўқолди. Эндиликда ёқилғини чет элга сотиш ўрнига, газ сақланадиган катта идишлар ва махсус жойларга тортиб ўтказилмоқда.

Goldman Sachs ҳисоб-китобига кўра, экспорт бекор қилингани туфайли, америка захиралари 21,52 миллиард кубометрга ортади. Бир йил аввал қайд этилган кўрсаткич учдан бир қисмга, беш йилликдаги ўртача кўрсаткич эса - 18%га ошган. Октябрга келиб, мамлакатнинг газни сақлаш бўйича имкониятлари тугаши мумкин, бу эса ўз навбатида СТГ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳажмининг рекорд даражада қисқаришига олиб келади.

271