Мактаб эмас шоҳ саройи - миллиардер ўзи ўқиган мактабни ремонт қилиб берди

Oбуна бўлиш
Миллиардер Александр Симановский ўзи ўқиган мактабни ҳақиқий шоҳ қасрига айлантирди.

Екатеринбурглик миллиардер Александр Симановский ўзи ўқиган мактабни ҳақиқий шоҳ қасрига айлантирди.

Янги ўқув йилида Екатеринбургдаги 106 мактабга келган ўқитувчилар ва болалар ҳайратда қолишди десак муболаға бўлмайди: полда мармар тош, деворларда олтин суви юритилган безаклар, шипда улкан ва қимматбаҳо қандиллар. Хуллас мактаб эмас Париждаги Лувр саройи ёки Санкт-Петербургдаги Эрмитажнинг филиали.

"Ўз ишини севган киши уни саъатга айлантиради", - деб ёзилган мактаб деворларида.  

Симановскийнинг ўзи айтишига қарганда у мактабда ўқиб юрган вақтларида айнан шундай бино ҳақида орзу қилган. Интернетда айрим блогерлар буни “лўлилар саройи” деб атаган бўлсада, маҳаллий ҳукумат, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари  миллиардерга миннатдорлик билдиришмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0