Чўлдаги мўъжиза: Нур-Султон яқинидаги кўл рангини ўзгартиради

485
Маҳаллий аҳоли кўл ҳақида кўп қайғуради ва бегоналарга у ҳақида сўзлаб беришни хуш кўрмайди. Улар сайёҳар оқими кўлга жиддий зарар етказиши мумкин деб ҳисоблашади.

Кобезтуз шўр кўли чўл ўртасида жойлашган. У унчалик чуқур эмас, унинг суви эса шифобахш саналади.

Кўл об-ҳаво ва куннинг вақтига қараб ўз рангини ўзгартириб туради. У тахминан 10 йил бир марта пушти рангга киради. Бундай рангни ёзнинг жазирама кунларида кузатиш мумкин.

Кобейтуз рангини ўзгартириб туришига шўр сувда яшайдиган дуналиелла планктони сабабчидир. Совуқ тушиши билан пушти ранг ўзини рангини йўқотиб, ўз ҳолига қайтади.

Маҳаллий аҳоли кўл ҳақида кўп қайғуради ва бегоналарга у ҳақида сўзлаб беришни хуш кўрмайди. Улар сайёҳар оқими кўлга жиддий зарар етказиши мумкин деб ҳисоблашади. Шунинг учун улардан унинг атрофига чиқинди ташламасликни ва табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни сўради.

Қайд этиш жоизки, сайёрамизда пушти кўл бармоқ билан санарли. Австралиядаги Ҳиллер кўли, Сенегалдаги Ретба кўли ва Испаниядаги Торревеха шўр кўли шулар жумласидандир.

Sputnik Ўзбекистон лавҳасида табиатнинг мўъжизаси бўлмиш кўлни томоша қилишингиз мумкин.

485

Чехия маршал Конев ҳайкалини Россияга қайтариб беришдан бош тортди

776
(Янгиланган 20:52 21.05.2020)
Чехия маршал Конев хотирасига ўрнатилган ёдгорликни Россияга қайтариб беришдан бош тортди. Конев армияси 1945 йилда Чехия пойтахтини нацистлардан озод қилганди.

Чехия Мудофаа вазирлиги Совет маршали Иван Конев хотирасига қўйилган ҳайкални Россияга топширишдан расман бош тортди, унинг армияси 1945 йилда Прагани нацистлардан озод қилганди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу чехиялик ҳамкасбларидан жорий йил апрел ойида Прага шаҳар маъмурияти томонидан бузиб ташланган ушбу ёдгорликни қайтариб беришини сўради. Бироқ, Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар бу масала унинг идораси ваколатига кирмаслигини маълум қилди.

“Ёдгорлик Мудофаа вазирлигининг мулки эмас ва унинг ҳудудида жойлашган эмас. Шу билан бирга, ҳуқуқий нормаларга асосан, уни ҳарбий қабрлар тоифасига киритиш мумкин эмас. Ёдгорликни демонтаж қилиш тўғрисида қарор Прага-6 шаҳар маъмурияти томонидан қабул қилинди ва Мудофаа вазирлиги, қонунчиликка биноан, Прага-6 шаҳар қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас, шунинг учун унинг Россияга топшириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас”, - деди Чехия мудофаа вазири Лубомир Метнар,

Маршал Иван Коневнинг армияси 1945 йил майда Прагани нацистлардан озод қилди. Совет қўмондонига миннатдорчилик сифатида 1980 йилда унинг шарафига ҳайкал Чехия пойтахти аҳолиси ҳисобидан қурилган.

Прага-6 туман ҳокимияти ҳайкални демонтаж қилишга қарор қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров уларнинг ҳаракатларини “ғазабни келтирадиган ва сурбетона”, дея баҳолади.

“Албатта, Маршал Конев ҳайкали борасида Чехиянинг бу мажбурияти қўпол равишда бузилди. Бундан ташқари, яқин вақтгача буни билганмиз, ёдгорлик Чехия Мудофаа вазирлиги реестрида бўлганини Чехия томони тасдиқлаган. Тўсатдан у бузиб ташланганида, улар бизга: "Биласизми, бу мана шу оқсоқолнинг мулки" деб айтишди. Мен буни номақбул деб биламан ва чехиялик ҳамкасблар келгуси маслаҳатлашувларда жуда жиддий тушунтириш беришга мажбур бўладилар”, - деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

Чехия президенти Милош Земан ҳам Прага шаҳар маъмуриятининг ҳаракатларини қоралади. У уларнинг ҳаракатларини "аҳамиятсиз сиёсатчилар томонидан қилинган аҳмоқлик" деб атади.

776

Москвада ўрдаклар ўтиб олиши учун катта проспектни тўсиб қўйишди - видео

547
(Янгиланган 10:58 21.05.2020)
Ўрдаклар йўл ости йўлагидан ўтишни истамагани сабабли кўнгилли фуқаролар ва "Росгвардия" хизмат автомобили серқатнов йўлда ҳаракатни тўхтатиб туришди.

Москвада ўрдаклар оиласи йўлни хавфсиз кесиб ўтиши учун, кўнгилли фуқаролар ва полиция автомобили катта Ленинский проспектни тўсиб қўйишди. 

Москва ҳовлиларидан бирида фуқаролар иккита катта ўрдак ва бир неча ўрдакчалардан иборат қушлар оиласини пайқаб қолишади. Шундан сўнг кўнгиллилар уларни яқин масофада жойлашган кўлгача кузатиб қўйишга қарор қилишади. 

Лекин қушлар йўл-ҳаракати қоидаларини билмагани сабабли йўл ости йўлагидан ўтишдан қатъий бош тортишади. Шунда бир фуқаролар ҳамда Росгвардия хизмат автомобили ўрдаклар йўлини хавфсиз кесиб ўтиши учун серқатнов йўлда автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб туришади. Ўрдаклар ва ўрдакчалар кўл томон йўл олишади. 

Воқеа қандай бўлганини видеолавҳамизда томоша қилинг. 

 

547
Жасур Яхшибоев

Яхшибоев Беларусь чемпионатида яна пешқадамга айланди

107
Жасур Яхшибоев футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 10-турида голлари сонини 7 тага етказди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.

“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.

107