Жасур Жалолиддиновнинг “шедевр” голини томоша қилинг

1467
(Янгиланган 13:14 13.10.2019)
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчиси Жасур Жасур Жалолиддиновнинг “шедевр” голи жамоага ғалаба олиб келди.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-19) Таиланд жамоаси устидан ғалаба қозонди. Ушбу ўйиннинг қўшимча вақтида Жасур Жалолиддинов томонидан урилган “шедевр” гол жамоага ғалаба олиб келди. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоанинг ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов “Бунёдкор” жамоаси аъзосидир. The Guardian ёзишига кўра, 2002 йилда туғилган Жалолиддинов 2002 йилда туғилган футболчилар орасида дунёда энг истиқболли  ўйинчилардан биридир.

Ушбу мавсумда Жасур 19та ўйин ўтказиб уларда 2та гол урган. Британия нашри хабарида айтилишига кўра, унда тактик ўйин ва узоқ масофага тўп узатиш қобилиятлари кучли.

Guardian Жалолиддиновни  "Барселона"нинг  Анссумане Фати,  "Интер"нинг Люсьен Агум,  "ПСЖ"нинг Адиль Аушиш ва Ньянзу Куасси,  "Бавария"нинг Малик Тилльман,  "Реал Мадрид"нинг Андри Лукас Гудьонсен ва "Ювентус"нинг Пабло Морено каби ўйинчилари қаторига қўшган.

1467

Вольерни ўзи тозалаган шимпанзе интернет қаҳрамонига айланди - видео

192
(Янгиланган 17:00 03.12.2020)
Вольерни ўзи тозалаган шимпанзе ижтимоий тармоқларда янги қаҳрамонга айланди. Таллиндаги ҳайвонот боғи Facebook саҳифасида қизиқарли роликни жойлаштирди. Унда шимпанзе аввал ерга тўкилган сувни "супуриб", сўнгра супурги билан ойналарни "ювиб" қўйгани акс этган.

Ҳайвонот боғи вакилларининг айтишича, ходимлардан бири вольерда супургини унутиб қўйди.

192

Россияга раҳмат: Тоғли Қорабоғда мактаб ва шифохоналар очилмоқда

243
(Янгиланган 12:32 03.12.2020)
Степанакертда мактабларда ўқув жараёни қайта тикланди, маҳаллий туғруқхона иши йўлга қўйилди. Айни вақтда ҳудудга 25 мингдан ортиқ қочқин қайтиб келди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси пойтахтида тинч ҳаёт қайнамоқда: одамлар ўз уйларига қайтиб келмоқда, дўконлар ишламоқда, жамоат транспорти ҳаракати тикланди, энди қўрқмасдан кўчаларда юриш мумкин.

Бошқа аҳоли пунктларида ҳам фуқаролик инфратузилмасини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Россия тинчликпарвар кучлари аҳолини иложи борича тезроқ тинч ҳаётга қайтиши бўйича қўлларидан келган барча ишни қилмоқда.

243

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

228
Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси 50 дан ортиқ давлатдан 1,2 миллиард доза “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш учун аризалар қабул қилди, деди брифингда Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова.

Унинг сўзларига кўра, чоршанба куни БМТ Бош ассамблеясининг 31-махсус сессияси доирасида Россия вакцинасининг тақдимоти бўлиб ўтди ва бу халқаро шерикларда катта қизиқиш уйғотди.

"Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси ва Гамалея институти фаолияти тўғрисида яна бир неча сўз айтмоқчиман. Улар нафақат Россияда оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, балки хорижий мамлакатларда Россия препаратини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хорижий бозорларга чиқиш учун иш олиб бормоқда", - деди Захарова.

Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V: COVID-19 га қарши вакцина" виртуал тадбирида Россия препаратини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтишдан кейинги синовлар Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуелада ўтказилмоқда, бундан ташқари Бразилия ва бошқа давлатларда тест ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, " Спутник V" "кучли иммунитет ва антитаначалар жавоб" ни кўрсатди.

Ўз навбатида, Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев “Спутник V”ни 40 мамлакатда тасдиқлаш учун ариза топширганини ва ушбу мамлакатлардаги назорат органлари билан иш олиб бораётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцинанинг нархи дозаси 10 доллардан кам бўлади, "баъзи мРНК вакциналарига қараганда анча арзон".

228