Мирзиёев 21 октябрни "Ўзбек тили байрами куни"ни этиб белгилади

344
"Тошкент Сити" мажмуасида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мирзиёев ўз нутыи аввалида, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили ўзбек халқи учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилиги тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин", - деди президент.

 

 

Ўзбекистон раҳбари давлат тилини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг мантиқий давоми сифатида бугун мамлакатда яна бир муҳим қадам қўйилганини эълон қилди.

"Мен бугун "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекдим. Унга биноан "Давлат тили ҳақида"ги қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, 21 октябрь санаси юртимизда "Ўзбек тили байрами куни" деб белгиланди", - дея эълон қилди президент.

344

Европа мамлакатлари аҳолиси пандемия вақтида давлатдан кўмак талаб қилмоқда

92
Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган

Пандемия даврида Ҳукумат кўрган чоралардан норози европаликлар сони тобора ошмоқда. Одамлар шаҳарлар кўчаларида норозилик билдиришмоқда - вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар, улар наздида етарли бўлмаган.

Аҳоли давлатдан кўмак талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.

Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган. Минглаб одамлар ишсиз қолган.

92

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

658
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

658

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

120
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

120