АҚШ танкларини Литвага олиб келди: ҳарбийлар узоқ қишга тайёргарлик кўрмоқда

605
АҚШ оғир ҳарбий техникасини Литвага ўтказмоқда. Ҳарбий машиналар ва 500 дан ортиқ ҳарбийлар Пабраде полигонидан ярим йил муддатга қолади.

Кейинги баҳорда НАТО Европада совуқ уруш вақтидан бери энг катта машғулотларни ўтказишни режалаштирди. Унда 40 мингга яқин ҳарбий иштирок этади.

Экспертларнинг фикрига кўра, АҚШ Европага ҳарбий соҳада Россия билан қарама-қаршиликни астойдил юкламоқда.

Бундан ташқари, ушбу катта машқларни ҳарбий ҳаракатларга жиддий тайёргарлик сифатида қараш мумкин.

605

Европа мамлакатлари аҳолиси пандемия вақтида давлатдан кўмак талаб қилмоқда

85
Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган

Пандемия даврида Ҳукумат кўрган чоралардан норози европаликлар сони тобора ошмоқда. Одамлар шаҳарлар кўчаларида норозилик билдиришмоқда - вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар, улар наздида етарли бўлмаган.

Аҳоли давлатдан кўмак талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.

Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган. Минглаб одамлар ишсиз қолган.

85

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

648
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

648

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

31
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

31