Қочиб қутула олмайсан: Макгрегор Нурмагомедов билан реванш ўтказмоқчи - видео

375
Конор Макгрегор Москвага келди ва матбуот анжуманни Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан навбатдаги ҳақоратли сўзлар билан бошлади.

ММА бўйича собиқ чемпион Конор Макгрегор Москвада Нурмагомедов билан реванш жанг ўтказишни истаётганини айтди.

Конорнинг сўзларига кўра, улар орасида уруш якунланмади ва Ҳабиб жангдан “қочиб қутула олмайди”.

Шунингдек, матбуот анжуманида ирландиялик 18 январда рингга расмий равишда қайтишини эълон қилди.

375

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

1074
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

1074

Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди видео

875
(Янгиланган 23:05 25.05.2020)
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

875
Пожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР

Кексалар муаммолари билан Нуронийлар кенгашлари шуғулланади

0
(Янгиланган 13:01 28.05.2020)
Кексаларни қўллаб-қувватлаш, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш - Нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Кексалар муаммолари билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари шуғулланади. Norma.uz хабарига асосан.

Вазирлар Маҳкамасининг 23 май куни қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 326-сон қарорига кўра: 

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. Кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, муаммоларни мониторинг ва таҳлил қилиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ўринбосарлари Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари томонидан тайинланади;

Вазирлар Маҳкамаси қарорида, шунингдек, Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

0