Россия бомбардимонлари Африкага йўл олди

1010
(Янгиланган 15:24 26.10.2019)
Россиянинг Ту-160 русумдаги иккита бомбардимон самолёти Жанубий Африка республикаси томон йўл олди. Парвоз 13 соат давомида тўхташларсиз амалга оширилди. Масофа узоқлиги 11 минг километрни ташкил этди.

Ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия бомбардимонлари ЖАР ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий қирувчилари кузатуви остида парвозни амалга оширилди.

Парвоз қандай ўтгани ва Россия ҳарбийлари қандай кутиб олинганини видео лавҳада томоша қилинг.

1010

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

1067
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

1067

Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди видео

862
(Янгиланган 23:05 25.05.2020)
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

862
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Фарғонада юк машинаси эшак аравани босиб кетди қурбон бор

4
Эшак аравада бўлган 46 ёшли фуқаро ҳодиса жойида қурбон бўлган. Унинг 13 ёшли ўғли турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Фарғонада юк автомашинаси эшак аравани уриб юбориши натижасида бир киши қурбон бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 26 май куни Бувайда тумани Янгиқадам қишлоғи ҳудудидан ўтган Ўш-Тошкент А-373 автомобиль йўлининг 215 километрида содир бўлган. “MAN” юк машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси Тошкент шаҳар йўналишида ҳаракатлаётиб, йўлнинг ўнг четида эшакка уланган аравада бораётган 46 ёшли Ж.Э. ва унинг вояга етмаган фарзанди 13 ёшли З.Ж.ларни уриб юборган.

Грузовой автомобиль наехал на повозку
Грузовой автомобиль наехал на повозку

Мазкур ЙТҲ оқибатида эшак аравада бўлган Ж.Э. ҳодиса жойида вафот этган, З.Ж. эса турли кўринишдаги тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4