Россиялик фигурачи иккита янги жаҳон рекордини ўрнатди - видео

298
Россиялик фигурачи Александра Турсова Skate Canada иккинчи Гранд-при босқичида ажойиб чиқиш намойиш қилди.

Келоун шаҳрида фигурали учиш бўйича Гран-при иккинчи босқичи ўз якунига етди.

Этери Тутберидзе шогирди Турсова карьерасида энг яхши натижа кўрсатди, якуний баҳоси бўйича иккита жаҳон рекордини ўрнатди.

Натижада ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони 166,62 балл тўплади. Бундай балларни фигурали учишда ҳеч ким олмаган.

298

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

1071
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

1071

Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди видео

868
(Янгиланган 23:05 25.05.2020)
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

868
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по туризму и приватизации государственных активов.

Президент 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди

38
Самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, тақдимотда давлат активларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлар ва ер майдонларини аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этишга доир режалар ҳақида маълумот берилди.

Президент соҳадаги ишларни давом эттириб, яна 1400 га яқин давлат активларини хусусий инвесторларга беришни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. Вазирлар маҳкамасига хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.

“Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди”, - дейилган хабарда.

Мирзиёев давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш бўйича янги тизим жорий этиш муҳимлигини қайд этди.

38