Ўзбек йигити “Жигули”дан электромобил ясади

1968
(Янгиланган 16:32 19.11.2019)
ВАЗ 2106 автомобилидан электромобил ясаган ва ушбу жараённи тўлиқ видеога олган ўзбек йигити интернетда машҳур бўлмоқда.  

Интернетда “FarruhUZ” ники остида  ВАЗ 2106 русумли автомобилдан электромобил ясаган ўзбек йигити машҳур бўлиб бормоқда. Маълум бўлишича унинг исми Фаррух, у Олма-Отада яшайди. Фаррух томонидан Ютуб ва инстаграмда жойлаштирган фото ва видеоматериаллар жуда кўп мухлисларни жамламоқда.

Фаррух и его Электро Лада

У ВАЗ 2106 асосида, Хитойда ишлаб чиқилган деталлар ёрдамида ясаган электромобил бир қувватлашда 200 кмгача масофани босиб ўтиши мумкин. Шаҳар ва трасса аралаш режимида. Бу назарий максимал натижа, реал ҳаётда ушбу кўрсатгич 100 – 130 км бўлиши мумкин.  

Материалларда Фаррухнинг электромобили тўлиқ харажатлари келтириб ўтилмаган, лекин қуйидаги нархларни келтириш мумкин:  

Донор автомобил – ВАЗ 2106 - 1000 $
Электро двигатель 3 фаза, 10 кВт – 1000 $ 
Аккумулятор 96 Вольт, 30 кВт/соат – 1500 $
Контроллер 10 кВт – 800 $
Редуктор, контакторы ва бошқа нарсалар– 1500 - 2000 $
Қувватлаш мосламаси– 400 $
Иш ҳақи – номаълум.

Ушбу нархлар Олма-Отада жойлашган магазин нархлари. Хитойдан тўғридан-тўғри сотиб олса деталлар арзонроқ бўлиши мумкин, албатта. 

Запчасти для Электро Лады
1968

Европа мамлакатлари аҳолиси пандемия вақтида давлатдан кўмак талаб қилмоқда

214
Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган

Пандемия даврида Ҳукумат кўрган чоралардан норози европаликлар сони тобора ошмоқда. Одамлар шаҳарлар кўчаларида норозилик билдиришмоқда - вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар, улар наздида етарли бўлмаган.

Аҳоли давлатдан кўмак талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.

Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган. Минглаб одамлар ишсиз қолган.

214

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

809
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

809
Двое задержаны при приготовлении наркотическо средства

Қабристон ёнида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди

254
Икки йигит Юқори Чирчиқ туманидаги қабристон ёнида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётган вақтда ушланди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 27 июнь куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари “Қора дори-2020” тадбирини ўтказган. Унда 22 ёшли Б.Ш. ва С.И.лар Юқори Чирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётгани аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, олинган  модда гиёҳвандлик воситаси. У вазни 1506 грамм бўлган марихуана. 

Тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И.лар ушбу  гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаётганликлари аниқланган.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

254
Теглар:
гиёҳванд моддалар, Тошкент вилояти