Италияликлар ҳам ип эшолмайди: Тошкентда улкан пицца тайёрланди видео

689
“Tashkent City” боғида пишлоқ ва пицца фестивали бўлиб ўтди. Ошпазлар узунлиги 36 метр бўлган пицца тайёрлашди. Меҳмонларнинг деярли барчаси улкан ўлчамдаги пиццани татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Улкан пиццани тайёрлашга 60 килограмм хамир ва пишлоқ керак бўлди. Шунингдек, 30 литр қайла сарфланди. Аввалига 35 метрли пицца пишириш режалаштирилган эди, бироқ натижада мўлжалланган ўлчамдан кўра узунроқ тайёрлашга эришилди.

В Ташкенте приготовили пиццу длиной 36 метров
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Тошкентда узунлиги 36 метр бўлган пицца тайёрланди.

Қишнинг совуқ ҳавосига қарамасдан Ўзбекистон пойтахтида минглаб тошкентликлар тўрт соат давомида пиццани пишишини кутишди. Уларнинг кутганлари зое кетмади. Қайноққина ва мазали пицца барчага улашишди. Биринчи навбатда болажонлар татиб кўриб, баҳо беришди.

Sputnik Ўзбекистон лавҳасида ёрқин байрамнинг тафсилотларини томоша қилинг.

689