Эронда генерал Сулаймоний ўлимидан сўнг минглаб кишилар митингга чиқди - видео

2748
(Янгиланган 15:42 04.01.2020)
Американинг Ироқдаги зарбаси оқибатида Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний 2 январь куни ўлдирилди. Шу муносабат билан Эронда уч кунлик мотам куни эълон қилинган.

Минглаб эронликлар жума намозидан сўнг Теҳрон, Керман ва Табриз кўчаларини тўлдириб юборишди. Кўчалар уларнинг йиғи-сиғиси ва фиғони билан тўлиб тошганди.

Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод халқаро аэропорти ҳудудидаги авиазарбаси оқибатида пайшанбадан жумага ўтар кечаси ўлдирилди. У билан бирга АҚШ давлат котиби Майк Помпео 31 декабрь куни Бағдоддаги Америка элчихонасига ҳужум қилишда айблаган Ироқнинг “Ал-Ҳашд аш-Шаъбий” шиа гуруҳи раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ҳам ҳалок бўлди.

Сулаймонийни ўлдириш тўғрисидаги фармонни шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп берган.
АҚШ президенти маслаҳатчиси Роберта О'Брайеннинг сўзларига кўра, генералнинг ўлдирилиши “мудофаа ҳаракати” бўлган. У Америка Эрон музокараларнинг “тўғри йўлини” танлашига умид қилишини қўшимча қилган.

Трамп ўз навбатида ҳалок бўлган генерални миллионлаб кишиларнинг, жумладан, Эроннинг ўзида ўлимида айблади. Америка етакчиси Сулаймоний минглаб америкаликларни ўлдирган ёки оғир ярадор қилган деб ҳисоблайди.

Эрон олий етакчиси Али Хоманаий генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф генерал ўлимини “халқаро террорчилик акти” деб атади. Сулаймонийнинг давом эттирувчиси Исмоил Қаъаний эса Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ фуқароларини ўлдиришга ваъда берди.

“Бир оз сабр қилинг, ва сиз Яқин Шарқ бўйлаб америкаликлар жасадларини кўрасиз”, - деган у.

Эрон генералининг ўлдирилиши дунё сиёсатчилари томонидан ҳам кескин қораланди.

Россия ТИВ Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Майк Помпеога Америка ўзининг хатти-ҳаракати билан халқаро ҳуқуқларни бузганини маълум қилди. Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Эммануэль Макрон ушбу вазиятдан ташвишда эканликларини маълум қилишди ва бу минтақадаги вазиятни кескинлаштириши мумкинлигини таъкидлашди.

2748

Россия Ту-160 бомбардимончиси мураккаб машқни бажарди - видео

313
(Янгиланган 17:56 20.01.2021)
Оқ лайлак, олий учувчилик санъати: Ту-160 бомбардимончиси ўта мураккаб – осмонда ёқилғи қўйиш машқини бажарди.

Ту-160 стратегик ракета ташувчи самолёт экипажи Волга бўйи осмонида энг мураккаб элементни бажаришди.

Ил-78 самолётлари 6000 метрдан ортиқ баландликда, соатига 600 километр тезликда Ту-160 ёнига яқинлашди.

"Ушбу парвоз сменаси янги 2021 йилда биринчи бўлди, у жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ амалга оширилади. Парвозга тажрибали экипаж аъзолари ва ёш зобитлар жалб қилинди", - деди авиация гвардия қўмондони, генерал-майор Олег Пчела.

Машқда 5та Ту-160 ва Ил-78 самолёти қатнашди.

313
Теглар:
авиапарвозлар, Россия, самолёт

Италияда йирик мафия устидан суд бошланди - видео

165
(Янгиланган 13:58 19.01.2021)
Сўнгги 30 йилда энг йирик суд мажлисида "Ндрангета" бандасининг 300дан ортиқ аъзолари иштирок этмоқда. Улар қотиллик, наркотик савдоси ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Италиянинг Калабрия вилоятидаги Ламеция-Терме шаҳрида йирик мафия бандаси устидан суд жараёни бошланди. Айтишларича бу сўнгги 30 йил ичида кўриб чиқилган жиноят ишларнинг энг каттаси бўлиши мумкин. 

Айбланувчилар - 300 нафардан ортиқ "Ндрангета" мафия гуруҳи аъзолари. Улар 1990 йилларда содир этилган қотиллик, наркотиклар савдоси ва жиноий йўл билан топилган даромадларни ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. 

Келиб чиқиш жойи Калабрия ўлган ушбу жиноий гуруҳ охирги вақтда бутун Италия ва дунёнинг бошқа нуқталарига ҳам тарқалишга улгурган.

Жиноят ишида кўплаб гувоҳлар ва 58 нафар суд билан ҳамкорлик қилишга келишган мафия аъзолари ҳам иштирок этмоқда. Хабарда айтилишига кўра, суд жараёни камида 3 йил вақт кетади. 

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

165
Джо Байден вступил в должность президента США

Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор муҳим ўзгаришларни амалга оширди

35
(Янгиланган 09:53 21.01.2021)
Эслатиб ўтамиз, 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Трамп Байден инаугурациясида иштирок этишдан воз кечди

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Жо Байден қасамёд қилди ва АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди.

"Мен, Жо Байден, Қўшма Штатлар президенти вазифаларини виждонан бажаришга ва Қўшма Штатлар Конституциясини кучим борича қўллаб-қувватлашга, муҳофаза қилишга ва ҳимоялашга тантанали равишда қасамёд қиламан", - деб айтди Байден чап қўлини Инжилга қўйган ҳолда.

Инаугурациясида қатнашган қатор олий мартабали меҳмонлар, жумладан, сайланган вице-президент Камала Харрис ҳам бинафша рангдаги либосларни кийганлар.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшда бўлган демократ Байден АҚШнинг 46-президенти бўлди. У ноябрда бўлиб ўтган сайловларда республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Трамп Байден инаугурациясида иштирок этишдан воз кечди.

Шу вақтгача Байден қатор ўзгаришларни амалга оширишга улгурди.

Хусусан, пайшанба куни у Яқин Шарқ мамлакатлари вакилларининг АҚШга киришига тақиқ қўйган, "Мусулмонларга тақиқ" деб ном олган қарорни бекор қилди.

2017 йилда Дональд Трамп президент сифатида Эрон, Ливия, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ироқ фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаган эди.

Аммо Трампнинг ушбу қарори маҳаллий даражадаги қатор суд инстанциялари томонидан ноқонуний деб топилгач, ҳужжат таҳрир қилинган, рўйхатдан Ироқ ва Судан олиб ташланган, аммо Чад ва КХДР фуқаролари, шунингдек, Венесуэла амалдорлари киритилган эди.

Шунингдек, АҚШнинг янги президенти Қўшма Штатларнинг Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтиши тўғрисидаги фармонни имзолади.

Вашингтон ташкилотдан ўтган йилнинг ёзида чиққан эди – Трамп ташкилотни ислоҳотлардан воз кечганликда, шунингдек, пандемия вақтида нотўғри ҳаракат қилганликда айблаган.

Бундан ташқари, Байден АҚШни иқлим бўйича Париж битимига қайтарди ва Мексика билан чегарада девр қурилишини тўхтатди. Деворнинг бир қисми қурилиб бўлган эди, Байден қурилган иншоотни бузмоқчи эмаслигига шама қилди.

35