АҚШ-Эрон можароси: Яқин Шарқда кескинлик пасаядими

1312
Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШ ва Эрон ўртасида кескинлик ўсишидан хавотирда эканлигини айтишди.

АҚШ ҳарбийлари томонидан генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан сўнг вазият кескинлашди.

Владимир Путин ва Тойиб Эрдўғон АҚШ ва Эрон ўртасида кескинлик ўсишидан хавотирда эканлигини билдиришди. Бу ҳақда Истанбулда ўтказилган музокаралар якунлари бўйича икки давлат етакчилари қўшма баёнотида айтилган.

1312
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (36)

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

102
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

102
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?

Бейрутда вайронкор портлаш фожиа жойидан видео

1035
(Янгиланган 12:55 05.08.2020)
Куни кеча Бейрут портида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 78 нафарга етди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Бедарак йўқолганлар бор.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.

1035
Мясо, перец, чеснок и помидор на разделочной доске. Иллюстративное фото

Гўшт бўлаги тахтакачда “тирилиб кетди” - интернет фойдаланувчилари шокда

5
Гўшт бўлаги кесиш тахтасида қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларни шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Гўшт бўлаги ёғоч тахтада қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

Видеони малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи жойлаштирди. Аёл ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уриш бошлаганда қўрқиб кетди ва фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашни давом этади”, - деб изоҳ ёзишди.

Видео ролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

5