Қозоғистонлик йигит қизлар юрагини бир зумда забт этди

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқда Қозоғистон Қутқарув хизмати тарқатган видео кенг тарқалмоқда. Унда қор остида бир кун қолиб кетган йигит ўзи билан бирга мушукчани ҳам қутқариб қолгани акс этган.

Ушбу воқеа 23 январ куни Қозоғистоннинг Костанай вилоятидаги Аксай посёлкаси яқинида содир бўлган. Далага ишлаш учун борган икки нафар ишчилар кучли бўронда қолиб кетишади. Йигитлар қордан “кореяликлар ертўласида” яшириниб олишади. 

Қутқарувчилар уларни топгунига қадар улар қор остида бир сутка қолиб кетишади. Уларни бирма бир қор остидан чиқариб олганда йигитлардан бири ўзи билан кичик мушукчани ҳам олиб чиқади. У мушукчани ғамхўрлик билан кўксига босиб туриши қутқарувчиларнинг видеосига тушиб қолади.

Ушбу операцияси ҳақидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда бир зумда оммавийлашиб кетади. Видео остида қолдирилган изоҳлар аксарият қизларга тегиши бўлиб, улар шундай йигитга ҳатто турмушга чиқишга рози эканликларини айтишган.

Маълумки, бу йил Қозоғистондан ғайритабий равишда кўп қор ёғмоқда. Пойтахт Нур-Султонда шу кунларда қор қалинлиги 50 сантиметрдан  ошиб 64 йиллик рекорд ўрнатган. Автомобил йўлларида ҳаракат тўхтаган. Машиналар ФВВ махсус техникаси ёрдамида суткасига бир неча маротаба карвон бўлиб ҳаракатланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0