Қўрқмас қоплон тимсоҳ оғзидан гўштни суғуриб олди - видео

1224
Жанубий Луангва (Замбия) миллий боғида қоплон ўхлаб қолган тимсоҳ оғзидан гўшт бўлакларини суғуриб олди.

New York Post ёзишича, бу ҳолат саёҳатчи Николь Дангур гувоҳи бўлди.

Видеода тимсоҳ қимирламасдан ётгани акс этган. Бир неча дақиқалардан сўнг унинг ёнига қиплон келиб, аста гўшт бўлакларини суғуришни бошлайди.

Йиртқич ҳайвонларнинг ўлжа учун  бу антиқа кураши акс этган видео эътиборингизга ҳавола этилади.

1224

Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

1126
(Янгиланган 15:20 07.07.2020)
ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди. У ерда синов натижаларини кутишмоқда. Айни вақтда бир неча тиббиёт муассасасида вакцина синовдан ўтмоқда.

Вакцинани синовдан ўтказиш жараёни ҳақида – Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.

1126

Японияда кучли тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди дрон ёрдамида олинган видео

1023
(Янгиланган 17:38 06.07.2020)
Кучли ёғингарликлар натижасида Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди.

Офат оқибатлари видеога олинди: уйлар, йўллар ва кўприклар бузилган.

Норасмий маълумотларга қараганда, табиий офат оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнга яқин киши бедарак йўқолди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кучли ёмғир ёғиши натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар орасида республика фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

1023
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

202
(Янгиланган 21:33 07.07.2020)
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяга етказиб бера оладиган маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашёни етказиб беради. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
202