Коронавирусга уруш: Ўзбекистон Пекинга инсонпарварлик ёрдамини юборди

1099
(Янгиланган 16:23 12.02.2020)
Бугун Тошкент аэропортидан Пекинга ҳарбий-транспорт самолёти жўнаб кетди. Самолёт Кунчиқар мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини етказиб беради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини жўнатиш тўғрисида фармонни имзолади.

Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади: бир марталик стерил тиббий қўлқоплар; ҳимоя қилувчи комбинезон; юз учун фильтрловчи ниқоб; махсус тиббий форма; тиббий ниқоблар; тиббий дока.

1099
Мавзу:
Хитойда коронавирус эпидемияси (116)