Билимлар саройи: Сергели туманида янги иккита мактаб очилди - видео

413
(Янгиланган 20:20 02.03.2020)
2 март куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2 та янги умумтаълим мактабларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Sputnik мухбири хабар қилишича, маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Ж. Артикходжаев, Тошкент шаҳар ХТББ бошлиғи А.Мамаджонов, Сергели тумани ҳокими Б.Шамуратов ҳамда бошқа давлат ва жамоат арбоблари қатнашди.

Янги мактабларнинг ҳар бири 4 қаватли бўлиб, 48 та синф хонасига эга, қуввати 1680 ўринли. Алоҳида спорт зал, фаоллар зали, ошхонага, шунингдек, футбол майдонига эга.

Янги мактаблар очилиши маросими қандай ўтгани ҳақида Sputnik лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.

413
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 6631)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

79
(Янгиланган 12:43 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

79

Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида сайловда овоз бериш учун турнақатор навбат видео

141
Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида президент сайловларида овоз беришни истаганлар навбати километрга чўзилди. Sputnik мухбири 3 мингдан 5 минг нафаргача сайловчиларни санади.

Бугун, 9 август куни президент сайловларининг асосий куни.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко, Сергей Черечень, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев, Светлана Тихановская.

МСК маълумотларига кўра, соат 14:00 да 65,19 фоиз сайловчилар овоз беришган.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

141
Самолет Узбекских авиалиний Boeing 767 (300ER)

Ўзбекистон авиакомпанияси Қирғизистонга парвозларни тиклашни таклиф қилди

11
Қирғизистон аллақачон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мунтазам парвозларни қайта тиклаш борасида келишувга эришган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилди.

“Бизга Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда”, - деди Акишев. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон нашри иқтибос келтирган.

Қирғизистон парвозларни қайта тиклаш борасида тўрт мамлакат билан музокаралар олиб борган. Натижада Туркия билан ҳафтасига еттита, БАА билан эса иккита рейсларни (15 августдан) амалга ошириш тўғрисида келишувга эришган.

Ҳозир мамлакат Россия ва Қозоғистон авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли баҳорда икки мамлакат ўртасидаги мунтазам парвозлар вақтинча тўхтатиб қўйилган эди

11