Коронавирус ваҳимаси: Японияда супермаркет расталари бўшаб қолди

867
Куни кеча Япония бош вазири Синдзо Абэ дўконларда ҳожатхона қоғозлари талаш бўлиб кетгандан сўнг телевидение орқали чиқиш қилган эди.

Куни кеча Япония бош вазири Синдзо Абэ дўконларда ҳожатхона қоғозлари талаш бўлиб кетгандан сўнг телевидение орқали чиқиш қилган эди. Чунки ижтимоий тармоқларда ҳожатхона қоғози ва ниқоб ишлаб чиқариш учун бир хил материал ишлатилиши ҳақида ёлғон хабарлар болалагандан сўнг аҳоли бир кунда дўконлардаги барча қоғозларни сотиб олган ва кўплаб йирик шаҳарларда унинг тақчиллиги кузатилган эди.

Абэ мамлакатда қоғоз маҳсулотини ишлаб чиқарилиши ва унинг тақчиллиги юзага келмаслигини айтиб, маҳаллий аҳолини тинчлантиришга уринди.

Ҳозирда Японияда коронавирус юқтирганлар сони 274 кишини ташкил этади, шундан олти нафари вафот этган. Шунингдек, Япониядаги Diamond Princеss саёҳат кемасида 706 киши касалланган. Улар турли мамлакат фуқароларидир.

867
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1382)

Лавров ва Камилов Россияга меҳнат миграцияси қачон тикланиши ҳақида видео

610
(Янгиланган 18:09 02.03.2021)
Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди. Дипломатлар меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазият, чет эллик талабалар учун кундузги ўқишни тиклаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Айни пайтда икки мамлакат Соғлиқни сақлаш, Транспорт вазирликлари ва бошқа соҳавий тузилмалари мутахассислари тўлиқ алоқани тиклаш имконияти устида ишламоқда.

"Умид қиламизки, тез орада вазият аввалги барқарор форматига қайтади", - деб таъкидлади Сергей Лавров.

Абдулазиз Камилов, ўз навбатида, Москвага келган делегация, хусусан Соғлиқни сақлаш вазири ҳозир барча муаммолар устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

"Энг асосийси, биз Россия Федерациясида ўзаро парвоз ва фуқароларимизнинг меҳнат фаолиятини тиклашдан ўзаро манфаатдормиз. Ҳозир бу муаммоларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз", - деди Абдулазиз Камилов.

Бундан ташқари, Сергей Лавров республикада “Спутник V"  вакцинасини тезкорлик билан рўйхатдан ўтказилагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, препаратни республикада ишлаб чиқаришни бошлаш имконияти кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди.

610

Сербияда 2 км келадиган колбаса тайёрланиб, ночорларга улашилди

117
Сербиянинг Турия қишлоғида узунлиги 2 километр ва оғирлиги 2 тоннадан зиёд келадиган рекорд колбаса пиширилди. У ҳар йили ўтказиладиган фестивалда намойиш этилди.

Коронавирус туфайли фестиваль катта тантанасиз, аммо эзгулик мақсади билан ўтказилди.

Рекорд даражадаги колбаса ҳам фестивалга келтирилди ва эҳсон учун тарқатилди. У билан ночорларни сийлашади.

Турия колбасаси 2013 йилда Гиннесснинг рекордлар китобига расман киритилган эди. Ўшандан буён унинг узунлиги ҳар йили бир метрга узайтирилади.

117
Двери СИЗО

Қуйи Новгороддаги шов-шувли ҳодиса: айбланувчи нега қотилликка қўл ургани айтилди

89
(Янгиланган 09:18 03.03.2021)
Йигирма саккизинчи февраль куни Кудьма поселкасида тўрт киши сўйиб кетилган эди — эркак, икки аёл ва олти яшар болакай.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қуйи Новгородга яқин поселкада кичик болакай ҳам бўлган, тўрт кишидан иборат оилани ваҳшийларча ўлдирганликда айбланаётган шахс икки ойга ҳибсга олинган. Бу ҳақда РФ регионал ТҚ тергов бошқармаси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

РИА Новости маълумотларига кўра, айбланаётган шахс - 26 яшар Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Амиров.

У 2021 йилнинг 27 апрел санасига қадар ҳибсга олинган.

Айбланувчи бошқа давлат фуқароси бўлгани ва озодликда юриб, яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, тергов қўмитаси ҳибсга олиш чорасини қўллашни талаб қилган.

Амировнинг ўзи ҳам ўз ҳаёти ва соғлиғидан хавфсираётгани туфайли бу чорага қарши эмаслигини маълум қилган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу фожиага ҳимоясидаги шахснинг "узоқ вақт оғир руҳиятни жароҳатловчи ҳолатда бўлгани" сабаб бўлган. Гўёки унга жуда кам маош тўлашган ва паспортини бермай келишган, оқибатда у ватанга қайта олмаган.

Терговчининг айтишича, Амировнинг ўзи юз берган ҳодиса тафсилотларини тўлиқ сўзлаб берган.

Тергов версияси

28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Ока олди тумани Кудьма қишлоғида оилада хизматчи бўлиб ишлайдиган шахс пичоқ билан гараж ичида 64 яшар пенсионерга ҳамла қилган, сўнгра, уйнинг ичида унинг 63 яшар рафиқасига ташланган.

Шундан сўнг, у оиланинг 41 ёшли қизини ва аёлнинг олти яшар ўғлини ўлдирган. Сўнгра йирик миқдордаги пулларни ва қимматбаҳо буюмларни олган ҳолда, яширинган.

Эркак 28 феврал куни кечга томон Владимир вилоятида қўлга олинган, эртаси куни у Қуйи Новгородга олиб келинган.

Терговчилар маълумотларига кўра, Амировга унинг таниши яширинишга ёрдам берган. У билан ҳам ТҚ ходимлари ишлашмоқда.

Оилага ҳужум уюштирилган вақтда уйда оила бошлиғи (бошқа регионда бўлган) ва унинг 14 яшар қизи (машғулотларда бўлган) бўлмаган. Улар тирик қолишган.

89