АҚШ Россияга СНВ-3 шартномасини узайтириш бўйича янги шарт қўйди

621
АҚШ Россия-Америка стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш шартномасига (СНВ-3) шартномасини узайтириш юзасидан янги талаб қўйди.

Бу Москва ва Вашингтон ўртасидаги қуролларни чеклаш тўғрисидаги ягона амалда бўлган келишув ҳисобланади. Унинг амал қилиш муддати 2021 йил февралда тугайди, Оқ уй музокаралар столига ўтиришга шошилмаяпти, уни узайтириш учун қўшимча шартларни таклиф қилмоқда.

Бу сафар америкаликлар нимани ўйлаб топишди - бу ҳақда видео лавҳамизда сўзлаб берамиз.

621

Ретро-гўзаллик ва моторлар гуриллаши: Амирсойда илк бор авто-мото фестивали бўлиб ўтмоқда

367
Икки кунлик фестивалда "Амирсой" барча мавсумий тоғ-чанғи курорти эксклюзив авто ва мото техника учун битта йирик автопаркка айланди.

Ўзбекистонда 26-27 сентябрь кунлари илк марта “Amirsoy Mountain Resort” тоғ-чанғи курортида автомобиль ихлосмандлари учун катта байрам – Авто-мото фестивали бўлиб ўтмоқда.

Шу икки кун мобайнида “Амирсой” курорти 150 дан ортиқ тюнингланган эксклюзив авто ва мото техника учун йирик автопаркка айланади. Фестиваль ташкилотчилари меҳмонлар ва иштирокчилар учун DJ’ларнинг жонли (Live) чиқишлари, тест-драйв, мотоцикл райдерларининг трюклари, дрифтлар, курорт бўйлаб экскурсия ва турли хилдаги совринли танловлар каби кўнгилочар дастурларни намойиш қилишмоқда.

Танловларда тюнинг, автотовуш, дрифт, ретро, 4х4, супермашиналар ва бошқа йўналишлардаги энг яхшилар аниқланади.

367

МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

450
(Янгиланган 19:40 25.09.2020)
Россия ишлаб чиқарилган вакцинани оммавий тарзда чет элга юбормайди. Бунинг ўрнига рус олимлари бошқа мамлакатлар билан препаратни ишлаб чиқариш технологиясини беришга тайёр.

Бу ҳақда Гамалея институти директори Александр Гунзбург айтиб ўтди. Аммо бу ёндашувни МДҲ давлатларида қўллаш мумкин эмас.

Айни пайтда Россияда яна 2та вакцина синовдан ўтказилмоқда. 22 сентябрда Россиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги препаратни клиник синовларидан ўтказишга рухсат берди. Россия Фанлар академиясида вакцина ишлаб чиқилди. “Вектор” илмий маркази томонидан яратилган вакцинанинг синовлари ниҳоясига етмоқда.

Россия вакцинасини қўшни давлатлар қандай қилиб олишлари мумкинлиги ва нима учун Россия ўз ишланмаларини ошкор қилишга тайёр – бу ҳақда видеомизда.

450
Светомузыкальное шоу 3D-mapping на площади Регистан

“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

0
(Янгиланган 09:39 28.09.2020)
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилади ва совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди. 

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар соҳа ривожига қўшаётган хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади. 

2020 йилда ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида япониялик кинорежиссер, туркиялик мутахассис, хорижда ўзбек таомлари ресторани очган тадбиркор, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, бир қатор туризм объектлари ва турфирма раҳбарлари ҳамда давлат хизматчилари бор. Тақдирларганларнинг рўйхати билан батафсил Туризмни ривожлантириш қўймитаси саҳифасида танишиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган эди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

0