Кўринмас-қотил билан кураш: Тошкент патрул хизмати COVID-19га қарши

979
(Янгиланган 20:38 31.03.2020)
Тошкентда шахсий автомашиналарни ҳайдаш тақиқланди. Аҳоли ўзини уйларда изоляция қилган, кўчаларда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари навбатчилик қилмоқда.

Ходимлар карантин режимига риоя қилинишини назорат қилмоқда. Фақат дўкон ёки дорихонага бориш учун уйдан чиқиш мумкин, албатта ҳимоя ниқобида.

Ниқобсиз кишилар тўхтатилиб, 1,1 млн сўм жаримага тортилади.

30 март куни, бир сутканинг ўзида 471 ҳуқуқбузар аниқланди. Улардан 3 нафари мажбурий уй карантиндан кўчага чиқишган

ИИББ ходимлари нафақат тартибга риоя қилиниши назорат қилиниб, шунингдек,
“сайр қилувчилар"ни тўхтатмоқда. Пенсионер ва беморларга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берилмоқда.

Кўчаларда чоралар ҳақида огоҳлантирувчи патруль машиналари юрмоқда. Ходимлар карантин қоидаларига риоя қилиши муҳимлигини тушунтирмоқдалар.

979

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

947
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

947

Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди видео

746
(Янгиланган 23:05 25.05.2020)
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари онлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

746
Старт продаж iPhone X в России

Смартфонни қачон ва қандай тўғри қувватлаш лозим мутахассис тавсияси

5
(Янгиланган 16:58 27.05.2020)
Россиялик мутхассис зарурият бўлмаса тунда смартфонни қувватлашга қўймасликни тавсия қилди. Чунки бунинг салбий томонлари бор.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Молия бошқаруви олий мактабининг таҳлил ва IT- тадқиқотлар бўлими бошлиғи Михаил Коган зарурият бўлмаса тунда смартфонни қувватлашга қўймасликни тавсия қилди. Зеро бу гаджетнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. У ҳақда “Прайм” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, батарея даражаси 20-30% дан пастга тушмаслиги керак ва смартфоннинг тўлиқ қувватсизланишига умуман йўл қўймаслик керак.

Қолаверса, Коганнинг сўзларига кўра, тез-тез телефонни тўлалигича қувватлашнинг ҳожати йўқ, чунки батарея тезда эскириши мумкин.

Battery University агентлиги маълумотларига кўра, қувватланиш даражасини 30-80%да ушлаб туриш керак, бу батареянинг тўлиқ қувватланиш – қувватсизланиш циклларининг камида икки бараварга ошишига имкон беради. Махсус иловалар буни бошқаришга ёрдам беради. Улар батареяни қувватлашни автоматик равишда тўхтатишга қодир.

Шунга қарамай, иловалардан фойдаланганда, айниқса, янги русумдаги гаджетларнинг тез қувватланиши ҳисобга олинса, батареяга юкланиш даражаси сақланиб қолади.

Шу боис Коган телефонни ётишдан олдин ёки уйғонгандан кейин қувватлаб олишни тавсия қилади. Шунингдек, бу ҳақда ўзингизга махсус эслатувчиларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

5