Биринчи совет танки Ғалаба парадига тайёрлашмоқда у 100 ёшда

1180
(Янгиланган 11:32 16.04.2020)
Совет танки МС-1 юз ёшга кирганига қарамай, у ҳалиям юради. Танк Приморск ўлкасида таъмирдан чиқарилган ва ҳозирда уни бўяшга тайёргарлик кўрилмоқда. Стационар ва ҳаракатланиш бўйича синовлар амалга оширилган

1920-1930-йй МС-1 танкларини 959 моделлари ишлаб чиқарилган.

Қуруқликда ҳаракатланувчи енгил танклар эксплуатацияси 1942 йилга қадар давом этган.

Юз ёшни қарши олган МС-1 ҳаракатда чаққон, у тактик-техник ва ҳаракатланиш характеристикаларини яхши сақлаб қолган.

Машҳур, бир асрни қаршилаган танкни муҳим санага қандай тайёрлашаётгани ҳақида видеосюжетда томоша қилинг!

1180
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Европа мамлакатлари аҳолиси пандемия вақтида давлатдан кўмак талаб қилмоқда

236
Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган

Пандемия даврида Ҳукумат кўрган чоралардан норози европаликлар сони тобора ошмоқда. Одамлар шаҳарлар кўчаларида норозилик билдиришмоқда - вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар, улар наздида етарли бўлмаган.

Аҳоли давлатдан кўмак талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳукумат истеъфога чиқиши лозим.

Оммавий акциялар Берлинда, сал олдин эса Мадрид, Рим ва Парижда бўлиб ўтган. Пандемия Европа иқтисодиётига сезиларли зарба берган, соҳа миллиардларни йўқотган. Минглаб одамлар ишсиз қолган.

236

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

836
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

836
Президент РФ Владимир Путин

Путин СССРнинг 1924 йилдаги Конституциясини “ҳаракати кечиктирилган мина” деб атади

5
Владимир Путин СССР конститциясида мавжуд бўлган республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг тарқалиб кетишига замин яратганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Владимир Путин Совет Иттифоқи Конституциясида мавжуд бўлган, республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - клажакда унинг парчаланишига замин яратганини айтиб ўтди. 

“Бу Совет Иттифоқи ташкил топаётган пайтда, 1922 йилда ишга туширилган “ҳаракати кечиктирилган мина бўлган”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.

Президент, шунингдек, замонавий Россия бунга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун Конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқилдики, бу Путиннинг фикрича, мамлакатни сценарий такрорланишидан огоҳлантиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: РФ Конституциясининг янгиланган матни 4 июл кунидан кучга кирди. Бу 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида умумроссия овоз беришидан кейин мумкин бўлди.

100% протоколлар кўриб чиқилганидан, якуний иштирок 67,97 фоизни ташкил этди. Ўзгартиришларни иштирокчиларнинг 77,92% (деярли 58 миллион россияликлар) маъқуллади, 21,27% (тахминан 16 миллион киши) қарши овоз берди.

5