Сардобанинг 80% аҳолиси ўз уйларига қайтди - видео

793
(Янгиланган 09:46 08.05.2020)
Миллий гвардия, ҳарбийлар ва ФВВ кучларининг илдамлик билан амалга оширган қутқарув ишлари туфайли бир ҳафта ичида хавфсиз ҳудудга кўчишга мажбур бўлган оилаларнинг 80% ўз уйларига  қайтишга муваффақ бўлди.

Биринчи май куни содир бўлган, Сардобадаги сув омбори тўғони ёрилиши оқибатида бир неча аҳоли пунктлари сув остида қолган эди. Шунингдек сув оқими йўларб кўприклар, инфратузилма ва аҳоли турар жойларига шикаст етказган эди. 

Шунингдек сув тошқини Қозоғистон ҳудудига ҳам етиб бориб уй ва экин далаларига шикаст етказган эди. 

Табиий офатдан бир ҳафта ўтиб хавфсиз ҳудудга кўчишга мажбур бўлган оилаларнинг 80% ўз уйларига  қайтишди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳарбий қўшинлар ёрдамида аҳоли уйлари лой ва ахлатдан тозаланиб ўз эгаларига қайта топширилмоқда. Йўқолган ҳужжатлар қайта тикланмоқда. 

Аҳоли уйларини яшашга яроқли ҳолатга келтириш билан бир вақтда автомобил йўллари, алоқа тизимлари, электр таъминости ва бошқа инфрақурилма тизимлари ҳам тезкорлик билан тикланмоқда. Ундан ташқари қурувчилар ёрилган тўғонни ҳам тикламоқдалар. 

Фавқуолдда вазиятдан сўнг Сардобада ҳаёт қандай қайтаётганини Sputnik эксклюзив видеолавҳасида томоша қилинг.

 

793
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (53)

Миллий гвардия ходимлари “Хайр, мактабим” қўшиғини жуда таъсирли ижро этишди видео

65
Бугун мактаб ўқувчилари, айниқса, мактаб қалдирғочлари деб аталувчи битирувчилар учун ўзгача кун. Бугун битирувчилар қалбини ларзага солиб, “Хайр, мактабим” қўшиғи янграйдиган кун.

Бу йил коронавирус пандемияси сабабли мактабларда катта шодиёна билан нишонланадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ойлайн ўтказилди. Миллий гвардия ходимлари бу йилги мактаб битирувчиларини хушнуд этиш ва табриклашга ошиқишди.

Улар ҳам севимли, ҳам қайғули саналмиш “Хайр, мактабим” қўшиғини янгича талқинда битирувчиларга арғумон этишди. Ушбу қўшиқ ҳар бир битирувчининг кўзларини ёшга тўлдиради, десак, асло муболаға бўлмас.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқни тинглаб, улар истеъдодига баҳо беринг!

65

Коронавируснинг ҳиди борми? Эронда итлар коронавирусни аниқлашга ўргатилмоқда

81
(Янгиланган 14:23 25.05.2020)
Махсус ўргатилган итлар бир соат ичида 250-300 кишини текшириб, 65% аниқлик билан коронавирус ташҳиси қўйиши мумкин . 

Теҳрондаги итларни машқ қилдириш маркази ходимлари инсоннинг тўрт оёқли дўстлари COVID-19ни аниқлашда ёрдам бера олиш имкониятини ўрганишмоқда. Тажрибада турли зотдаги итлар иштирок этмоқда.

Тадқиқотчилар айтишига қараганда, инсон коронавирусга чалинганда унинг тана ҳиди ўзгаради. Одамлар буни сезмасада, итлар яхши ҳис қилади. Кинологлар айни вақтда итлар ёрдамида 65% ҳолатларда аниқ ташҳис қўйиш мумкинлигина тасдиқлашмоқда. 

Ундан ташқари итлар ҳозирги вақтда самарали COVID-19 тест тизими бўлиши мумкин. Бир соат ичида битта ит 250-300 кишини "текшириб чиқиш" имконига эга.  

Эрон кинологлари тажрибаси ҳақида батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг. 

81
Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

22
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

22