ИИВ академияси оркестри ходимлари Луис Фонсининг дунёга машҳур ва хит бўлиб кетган Despacito қўшиғи мусиқасини янгича талқинда ижро этишди.
ИИВ академияси оркестри созандалари барча фуқароларни уйда қолишга чорлаб, яхши кайфият тилаган.
Маълумот учун: 2017 йилда дунё юзини кўрган пуэрторикалик Луис Фонсининг Despacito қўшиғи YouTube’да 6,7 миллиард мартадан зиёд кўрилган. Қўшиқ YouTube тарихидаги энг оммабоп клип сифатида Гиннесс рекордлари китобига киритилган. Шунингдек, лайк сони бўйича етакчи ҳисобланади.