Тошкентда фаолиятини қайта тиклаган автобуслар ишига назар видео

420
(Янгиланган 14:04 08.06.2020)
8 июнь кунидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳрида автобуслар фаолиятини қайта тиклади.

Жорий йилнинг 8 июнидан "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. "Дамас", микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

Автобуслар соат 6:00 дан 22:00 гача ҳаракати қилади. Автобуслар доимий равишда тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.

Бир неча муддат аввал пойтахт кўчалари бўм-бўш эди, ҳозир эса яна ҳаёт қайнамоқда. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, карантин чоралари енгиллаштирилгани, бу касаллик устидан батамом ғалаба қозонилди дегани эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва барча зарурий қоидаларга риоя қилинг! Зеро саломатлигингизни асраб-авайлаш ўз қўлларингизда!

420

Россия Ту-160 бомбардимончисини 5 та давлат қирувчилари кузатиб қўйди

1231
(Янгиланган 20:50 18.09.2020)
Россиянинг ракета ташувчиси самолётини павоз вақтида 5 та хорижий давлат қирувчилари кузатиб қўйди. Режали парвоз 8 соатдан кўпроқ давом этди.

Россия Ҳаво-космик кучларига қарашли 2 дона Ту-160 стратегик ракета ташувчиси Болтиқ денгизининг нейтрал сувлари устида режали парвозни амалга оширди.

Ракета ташувчилари парвози қилиш айрим босқичларида уларга Россиянинг Су-35 қирувчилари ҳамда Дания ҲҲКнинг F-16, Италия ва Германия ҲҲКнинг F-22, Польша ҲҲКнинг Миг-29 ва Швеция ҲҲКнинг Saab JAS 39 Gripen қирувчилари ҳамроҳлик қилди.

1231

Пентагон амалдорлари нега америкаликларни катта уруш билан қўрқитишмоқда?

723
(Янгиланган 14:34 16.09.2020)
АҚШ ҲҲК штабининг янги бошлиғи Чарльз Браун ўзининг биринчи баёнотларидан бирида америкаликлар катта урушга тайёргарлик кўришлари кераклигини айтди.

Амалдорнинг сўзларига кўра, қудрати жиҳатдан ўзига тенг держава билан олиб боради ва можародаги йўқотишлар бўйича эса Иккинчи Жаҳон урушидан каттароқ бўлиши мумкин.

Браун анъанавий тарзда Россия ва Хитойни эҳтимолий рақиблар деб атади ва уларнинг ҳарбий салоҳиятининг тўхтатиб бўлмас ўсиши ҳақида гапирди.

Ажабланарлиси шундаки, таҳдидни минималлаштириш учун генерал бюджети аллақачон мисли кўрилмаган даражада ошиб кетган мудофаа саноатини молиялаштиришни яна бир бор оширишни таклиф қилмоқда.

723

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

13
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

13