Германия АҚШга Америка гази учун жарима божлари билан таҳдид қилди

445
(Янгиланган 17:10 09.06.2020)
Агар АҚШ “Шимолий оқим-2”га босим ўтказишни бас қилмаса, Германия американинг гази учун жарима божларини жорий этиши мумкин. “Шимолий оқим-2” - Россия-Европанинг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади. Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германияга янги газ қувури ўтказилади.

Лойиҳа Европа учун фойдали, чунки бу газ етказиб беришнинг ишончлилигини оширади ва минтақада ўсиб бораётган газ тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга имкон беради. Бироқ, Қўшма Штатлар тизимли равишда "Шимолий оқим-2"ни мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблаб, лойиҳага қарши чиқди, гарчи бу қувур фақат унинг иқтисодий манфаатларига халақит беради.

Ўтган йили Вашингтон лойиҳада иштирок этаётган компанияларга чекловлар киритилишини назарда тутган мудофаа бюджетини қабул қилди. Шу йилнинг июн ойи бошида эса АҚШ сенаторлари, жумладан республикачи Тед Круз, бу санкцияларни кучайтириш ва қувурни қуришда ишлайдиган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қўллашни таклиф қилди.

445

Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчиси АҚШ бомбардимончиларини ортга қайтарди

157
Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

157

Россияда "корона"га қарши 3-вакцина яратилди - видео

528
(Янгиланган 22:41 21.10.2020)
Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовлари бошланди. Ишлаб чиқувчилар декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.

Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.

Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.

528
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Кошелек с деньгами

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

119
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, синф раҳбарларининг ойлик маошлари 1,5 бараварга оширилади. 2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши 15 бараваргача оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзот Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда вазир 24 октябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, яқин кунларда мамлакатдаги таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳаси қабул қилинади. Унга кўра,  методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий таъриф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагоглар ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.  

Бундан ташқари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари рағбатлантирилиб, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

119