(1:10 / 9.57Mb / просмотров видео: 11175)

Огоҳлантиришсиз ҳужум қилишган: 79 йил олдин Улуғ Ватан уруши қандай бошланган

7369
(Янгиланган 14:44 29.06.2020)
Бундан 79 йил муқаддам фашист Германияси ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Совет Иттифоқига ҳужум қилган эди

Бугун тарихдаги энг қайғули саналардан бири — 79 йил олдин худди шу кунда Улуғ Ватан уруши бошланган.

1941 йилнинг 22 июнь санасида фашист Германияси ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз Совет Иттифоқига ҳужум уюштирган.

Германия авиацияси аэродромлар, темир йўл ечимлари, ҳарбий-денгиз базалари, ҳарбий қисмлар ва кўплаб шаҳарлар бўйлаб оммавий зарбалар берган.

7369

Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

1467
(Янгиланган 15:20 07.07.2020)
ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди. У ерда синов натижаларини кутишмоқда. Айни вақтда бир неча тиббиёт муассасасида вакцина синовдан ўтмоқда.

Вакцинани синовдан ўтказиш жараёни ҳақида – Sputnik видеосида томоша қилишингиз мумкин.

1467

Японияда кучли тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди дрон ёрдамида олинган видео

1178
(Янгиланган 17:38 06.07.2020)
Кучли ёғингарликлар натижасида Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди.

Офат оқибатлари видеога олинди: уйлар, йўллар ва кўприклар бузилган.

Норасмий маълумотларга қараганда, табиий офат оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнга яқин киши бедарак йўқолди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кучли ёмғир ёғиши натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар орасида республика фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

1178
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

0
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

0
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон