Ҳар бир аскар хотирасини ёд этиш: Россияда тарихни қайта кўчирмасликка чақиришмоқда

259
Собиқ совет иттифоқининг кўплаб мамлакатларида хотира ва қайғу кунида Улуғ ватан уруши қурбонлари ёд олинади. 1418 уруш кунлари мобайнида 27 миллиондан ортиқ СССР фуқаролари ҳалок бўлди.

Фақат Қизил Армиянинг жасорати ва қаҳрамонлиги туфайли дунёни фашизмдан озод қилишга муваффақ бўлди.

“Уруш давридаги синовлар халқимизнинг улкан куч ва матонатини намойиш этди. Сўнмас жасорат намуналари, чинакам ватанпарварлик ва аждодлар насиҳатларига садоқат - бу ўз она заминини асраш ва ҳимоя қилиш демак. Биз, Россия фуқаролари учун, Улуғ Ватан уруши ҳақидаги хотира, жанг қилган ва ҳалок бўлган, бор кучлари билан ғалабани яқинлаштирган барча инсонлар хотираси - мутлақ муқаддасдир”, - деди Россия президенти Владимир Путин.

Урушнинг дастлабки босқичларида Қизил Армия аскарлари Гитлер қўшинларининг ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлди, бу рекорд вақт ичида давлатнинг ички қисмига минглаб заводларни эвакуация қилишга имкон берди.

Қариялар, аёллар ва болаларнинг дала, шахта ва дастгоҳларда туну-кун меҳнат қилиши ҳужумни тўхтатишга ёрдам берди, кейинчалик фашистларни чекинишга мажбур қилди.

Буюк Ғалабанинг юбилей йилида тарихни қайта кўчиришга уринишларга қарши туриш ўз ватани учун жонини фидо қилган ҳар бир аскар хотирасини ёд этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.

259

АҚШ қай тарзда Сурияни барбод қилмоқда?

580
АҚШ Сурияда юзага келган вазият учун Россия ва Эронни айблади. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафтнинг айтишича, америкаликлар Сурияга ёрдам учун миллиардлаб доллар сарфлаётган пайтда, Москва ва Теҳроннинг "қўли қон" деб айтди.

Шу тарзда у Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг Қўшма Штатлар Суриядаги нефт конларини эксплуатация қилаётгани юзасидан билдирган танқидига жавоб берди. Сурия нефтининг ноқонуний савдоси масаласини бир неча бор Россия томонидан кўтарилган, Москва ва Теҳрон бир неча бор далилларни келтирган.

Бу ҳақда тафсилотлар - видеомизда.

580

Олимпиада-80 СССРга қанчага тушган видео

266
Қай бирини қуриш қимматроқ - стадионларними ёки меҳмонхона ва йўлларними? Булар учун пулни қаердан топса бўлади? Олимпиада-80 юбилейига бағишланган ушбу сонда ғолиб сифатида вазиятдан чиқиб кетиш учун Совет Иттифоқи маблағларни қандай излагани ҳикоя қилинади.

Оддий лотерея чипталаридан миллиардга яқин совет рубли қандай қилиб йиғилгани, мусобақаларни трансляцияси ҳуқуқини ким ва қанчага сотиб олгани ва Брежневнинг қўрқувлари рўёбга чиқдими?

Ёзувчи ва блогер Дмитрий Пучков ҳамда спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев бу масалаларга аниқлик киритди.

Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг навбатдаги сонида қайси давлатлар Олимпиадага қанча маблағ сарфлагани, бундан фойда ёки зарар кўргани ҳақида батафсил билиб олиш мумкин.

266

Лукашенконинг собиқ рақиби дунёнинг 32 етакчисига мактуб ёзди

39
Президентлик пойгасида Александр Лукашенконинг рақиби бўлган Валерий Цепкало 30дан ортиқ давлат етакчиларига мактуб ёзди ва унда айни вақтда Беларусь ҳукумати мамлакатда сайлов жараёнининг эркин ва адолатли ўтказилишига фаол тўсқинлик қилаётгани ҳақида баён этди

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Беларус президенти лавозимига даъвогарлик қилган собиқ номзод, Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкало дунёнинг 32 давлат етакчиларига республикада эркин сайловларни ташкил этишда ёрдам сўраб мактуб йўллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Айни вақтда Беларусда сайлов кампанияси бўлиб ўтмоқда, асосий овоз бериш куни 9 августга белгиланган. Муддатдан олдин овоз бериш 4 август куни бошланади. Президент лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда, улар орасида олтинчи марта ўз номзодини президентликка илгари сурган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.

"Бутун Беларус халқи номидан овоз бериш ва овозларни санашда халқаро кузатувни ташкил этишда қўллаб-қувватлашингизни, давлатингиз ҳудудида истиқомат қилувчи Беларус фуқаролари учун ҳам ушбу овоз бериш жараёнининг ўтказилишини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман", - деб ёзган Цепкало.

У шунингдек, Беларусь оппозицияси мақсади - Светлана Тихановская ғалабаси эканлигини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, Тихановская давлат раҳбари этиб сайланган тақдирда, олти ойгача бўлган муддатда янги президент сайловлари ўтказилади ва унда барча номзодлар, жумладан, қамоқда бўлганлари ҳам иштирок этади.

Икки ҳафта бурун Цепкалонинг шошилинч тарзда Москвага йўл олгани хабар қилинган эди. Сиёсатчининг рафиқаси Беларусда қолган. РИА Новости билан суҳбатда, Цепкало, айни вақтда ҳибсга олиниши хавфи борлиги учун ватанга қайтиш нияти йўқлигини маълум қилган. Ўтган ҳафтада сиёсатчи Украинага етиб келган.

39