Москва Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига отилган мушакбозлик ёғдуларига чўмди видео

160
Москвада фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига катта мушакбозлик ташкил этилди.

Москва шаҳрида Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбир 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли уни ташкиллаштириш кейинги муддатларга сурилди. Зафарли 1945 йилда Ғалабанинг биринчи марказий паради 24 июнь санасида ўтказилгани боис жорий йил ҳам бундай тантана учун айнан шу кун танланди.

Тантанали тадбирларда, жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам мазкур тадбирда мамлакат истиқлолга эришганидан кейин биринчи бор иштирок этди.

Москва вақти билан соат 23:00 да байрам тантаналарига бағишланган мушакбозлик бўлиб ўтди. Унинг ёғдулари бутун Москва узра таралди.

Sputnik видеоси бунинг исботи!

160
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 17099)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

317
(Янгиланган 12:43 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

317

Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида сайловда овоз бериш учун турнақатор навбат видео

200
Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида президент сайловларида овоз беришни истаганлар навбати километрга чўзилди. Sputnik мухбири 3 мингдан 5 минг нафаргача сайловчиларни санади.

Бугун, 9 август куни президент сайловларининг асосий куни.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко, Сергей Черечень, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев, Светлана Тихановская.

МСК маълумотларига кўра, соат 14:00 да 65,19 фоиз сайловчилар овоз беришган.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

200
Женщина обнимает дерево

Дарахтни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

7
Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтни қучоқлаш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Visit Levi сайти хабар қилди.

Мусобақада 9та давлат – Финляндия, АҚШ, Астралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландиядан вакиллар иштирок этади. Барча иштирокчилар айни вақтда Левида истиқомат қилмоқда.

Беллашув уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 8 дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича куч синашади. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич “эркин услуб” (фристайл) деган ном олди, бу ерда иштирокчилар  дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунга бир дақиқа вақт ажратилади.   

Ташкилотчилар танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиб, “TreeHugging” хэштеги билан, дарахтнинг жўғрофик координаталарини ва нима учун айнан шу дарахтни танлаганлигини изоҳлаб ташкилотчиларга юбориши мумкин

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Танлов ўзи эса Левидаги Халипуу ўрмонида 22 август куни ўтказилади.

 

7