Кўнгиллилар коронавирусга қарши вакцина синовлари ҳақида сўзлаб беришди видео

755
(Янгиланган 17:35 28.06.2020)
Россия Мудофаа вазирлиги ва Гамалея Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари 18 июнь куни бошланган.

Коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббиёт муассасада кўнгиллилар гуруҳида ўтказилмоқда. Июль охирига қадар уларни якунлаш режалаштирилмоқда.

Экспериментда иштирок этишга қарор қилганларнинг аҳволи доимо шифокорлар назорати остида. Ҳозирда салбий таъсир кузатилмаган. Улар ўзларини яхши ҳис қилишаётгани ва келажакда кўплаб инсонлар ҳаётини асраб қолишда ҳисса қўшишлари мумкинлигини таъкидлашган.

755
Теглар:
Россия

АҚШ сурияликларни “очликдан ўлдириш”га уриниш учун Россия ва Хитойни жазоламоқчи

1182
(Янгиланган 20:33 10.07.2020)
Америка бош котиби БМТда вето қўйиш ҳуқуқини суиистеъмол қилаётгани учун Россия ва Хитойни жазолаш керак деб ҳисобламоқда.

Куни кеча давлатлар Сурияга гуманитар ёрдам етказиш бўйича резолюцияни блокладилар. Бельгия ва Германия томонидан Туркия-Сурия чегарасида 2та НЎП қолдиришни таклиф қилишди. Бироқ Москва ва Хитой бунга рози бўлмади. Россия ўз резолюция лойиҳасини тайёрлади.

Америкаликлар норозилигининг яширин сабаблари ҳақида – видеомиздан билиб олишингиз мумкин.

1182

Ил-76 самолёти экипажи учувчилик санъатининг энг хавфли машқини бажарди - видео

1277
(Янгиланган 19:28 09.07.2020)
Твер вилоятида ҳарбий транспорт самолётлари экипажларининг машқлари бўлиб ўтди: жами 10 та Ил-76 самолёти жалб қилинган.

Ил-76МД самолётларида учувчилар парвоз машғулотларининг энг қийин элементи – турпоқ ердан учиб чиқиш ва қўнишни амалга оширдилар.

Учиш-қўниш йўлагининг зичлиги аэродромнинг бетон қопламасидан жуда фарқ қилади, шунинг учун ерга қўниш олий учувчилик санъатининг энг хавфли элементи ҳисобланади.

Учувчилар самолётнинг оғирлиги, тезлик ва баландлик нисбатларини мустақил равишда ҳисоблаб чиқиши керак эди.

1277
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида яна бир ҳужжат кучга кирди

24
Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда. Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-октябрда Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда, шунингдек, Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда.

Тузатишлар “солиқ шаффофлиги”ни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурияти билан белгиланади.

24
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия