Россияда илк бор одамсимон робот ишга қабул қилинди

611
Россиянинг Пермь шаҳрида кўпфункцияли марказларнинг бирида бошқа ходимлар билан бир қаторда андроид ҳам ишламоқда. Робот фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда ёрдам бермоқда.

Андроид марказга ташриф буюрувчилар билан алоқага киришади, ҳужжатларни сканер қилади, аризалар тузади ва уларни рўйхатга олади, сўнгра умумий базага юборади.

Фуқароларнинг тан олишича, уларнинг таассуротлари турфа: узоқдан қараганда, тирик одам тинимсиз сизни кузатаётгандек туюлади, аммо кейин бу ҳолатга кўникса бўлади.

Аёл-роботнинг ташқи кўриниши минглаб россиялик қизлар суратлари таҳлиллари асосида нейросеть томонидан ишланган.

Айтганча, андроид ростдан ҳам одамга жуда ўхшаш, айниқса, ҳиссиётлари туфайли. Робот конструкцияси унга 600дан ортиқ инсон микромимикаларини намоён этишга имкон беради.

Россиянинг робототехника соҳасидаги ютуқлари ҳақида видеода томоша қилинг!

611
(3:24 / 23.93Mb / просмотров видео: 19443)

Минскдаги тартибсизликлар: сайловлардан кейин нималар юз берди - видео

426
(Янгиланган 12:43 10.08.2020)
Минскда exit poll’нинг биринчи натижалари эълон қилингандан сўнг оппозиция етакчилари чақирувига биноан аҳоли “овозларни санаш жараёнини назорат қилиш учун” сайлов участкаларига келишни бошлади.

9 август соат 22да Минск марказидаги Ғалаба майдонида ОМОН ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун шовқинли гранаталар қўллади. Намойишчилар ҳуқуқ тартибот орган ходимлари томон файер улоқтиришди.

Айни вақтда Минск маркази намойишчилардан бўшаб қолди. Кўчаларда махсус техника, ОМОН кучлари қолмоқда. Кўчаларда қолган намойишчилар ушланмоқда.

Республика Тергов қўмитаси хабар беришича, тартибсизликлар ва зўравонлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин.

426

Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида сайловда овоз бериш учун турнақатор навбат видео

246
Москвадаги Беларусь элчихонаси олдида президент сайловларида овоз беришни истаганлар навбати километрга чўзилди. Sputnik мухбири 3 мингдан 5 минг нафаргача сайловчиларни санади.

Бугун, 9 август куни президент сайловларининг асосий куни.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко, Сергей Черечень, Анна Канопацкая, Андрей Дмитриев, Светлана Тихановская.

МСК маълумотларига кўра, соат 14:00 да 65,19 фоиз сайловчилар овоз беришган.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

246

Янгийўл туманида бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг жасади каналдан топилди

13
(Янгиланган 16:18 12.08.2020)
Вояга етмаган О.Х. “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танасини сувда кўрган. Сувда сузишни билмаганлиги сабабли уни сувдан олиб чиқа олмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида уч кун олдин бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг мурдаси каналдан топилди. Бу ҳақда Янгийўл туман прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Янгийўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига 9 август куни йил тумандаги Қўштепа МФЙ, Ўзбекистон кўчаси яшовчи фуқаро 16.10.2018 йилда туғилган набираси У.Р. уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув давомида вояга етмаган О.Х. Янгийўл шаҳар, Файзобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танаси сувда кўринганлиги, сувда сузишни билмаганлиги сабабли, бола мурдасини сувдан олиб чиқа олмаганлигини айтган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси, туман ИИБ ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Жўн ариқ” канали суви
3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилган.

12 август куни “Жўн ариқ” каналидан У.Р.нинг мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

13