Коронавирусдан ҳимояланганлар: вакцинани синаб кўрган кўнгиллилар уйларига кузатилди

1650
(Янгиланган 13:30 17.07.2020)
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини синов жараёнида иштирок этган биринчи кўнгиллиларга Бурденко ҳарбий госпиталидан жавоб берилди.

28 кун давомида шифокорлар кўнгиллиларнинг препаратга реакциясини кузатдилар, улар вакцина хавфсиз ва жиддий салбий реакцияларга олиб келмайди деган хулосага келишди. Касалхонадан чиқарилишидан олдин барча кўнгиллилардан қон таҳлили олинди. Унда организмда антитаначалар ва коронавирусга қарши иммунитет ҳосил бўлганини кўрсатди.

Бироқ, мутахассислар таъкидлашича, инфекция устидан ғалабани нишонлаш ҳали эрта - препарат ўз самарасини исботлаши зарур.

Кейинги босқичларда эмланган одамларда иммунитетнинг давомийлиги ўрганилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиғидан сўнг, бир неча ой ўтгач вакцинани оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

1650
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1064)

Россия ҳарбийлари АҚШ разведка-самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди

384
(Янгиланган 14:13 07.08.2020)
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз устида Су-27 қирувчилари АҚШ разведка-самолётларини тўхтатиб қолиш ҳолати акс этган видеони тақдим этди.

Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия чегарасига яқинлашаётган хорижий разведка самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди.

Тўхтатиб қолиш учун осмонга Су-27 қирувчилари кўтарилди. Қора денгизда устида Россиянинг Су-27 қирувчилари АҚШ ҲҲКларига тегишли бўлган P-8A "Посейдон" разведка-самолёти ва RC-135 стратегик разведка-самолётини ҳайдаб, Россия чегараси бузилишига йўл қўймади.

Қирувчилар АҚШ самолётини бутун парвоз давомида хавфсиз масофани сақлаган ҳолда кузатиб боришди.

Таъкидланишича, Россия томони "ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган".

384

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

138
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

138
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди?
Сотрудник лаборатории

Ўзбекистонда коронавирус: 7 август асосий хабарлари

27
(Янгиланган 20:08 07.08.2020)
Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 472 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 20 059 нафарга етди.

Айни пайтда 8 817 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар  Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 181 киши пандемия қурбони бўлди.

Фуқароларни олиб келиш

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро қайтарилади.

6 август куни Оренбург вилоятининг “Бузулук” станциясидан 920 нафар фуқаро биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7-август куни Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан 930 нафар фуқаро билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади.

7 август ҳолатига кўра Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Кенияга саёҳат

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Тест синовлари

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,1 миллиондан ошди, 715 минг киши вафот этди, 11,6 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,9 млн), Бразилияда (2,9 млн), Ҳиндистонда (2,0 млн).

 

27
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1064)