Олимпиада-80 Ўзбекистонда иш жадвалини қандай ўзгартириб юборди - Тўхтамирзаев

293
(Янгиланган 16:27 21.07.2020)
Таниқли ўзбек тележурналисти, футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Москва Олимпиадаси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. У ҳатто Тошкентда бўла туриб ҳам спорт байрамининг умумий муҳитини ҳис қилганди.

Шу кунларда Москвадаги Олимпиада ўйинларининг 40 йиллиги нишонланмоқда. Бутун катта мамлакат учун улар нафақат умумий байрам, балки жамиятнинг барча жабҳалари учун жиддий синовга айланди.

Биринчи кенг кўламли тадбирга даҳлдорликни нафақат Москва, Ленинград, Киев ва Минскдаги ўйинларнинг бевосита меҳмонлари, балки иттифоқнинг бошқа республикаларининг аҳолиси ҳам ҳис қилган.

Ўша кунларда тележурналист ва футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев совет спортчиларининг ғалабалари ҳақида репортажлар олиб борган, маълумотлар ёзган, ва, албатта, барча ўзбекистонликлар сингари, ҳамюртлари учун қайғурган.

“Биз кўп спорт турлари бўйича олтин медалларга умид қилиб кутганмиз. Велоспортчимиз Панфилов рекорд натижани кўрсатиб ғалаба қозонишга яқин бўлди. Лекин охирида у австрияликка икки сония бой берди. Шунингдек, от спортида ҳам имкониятлар бўлган. Афсуски, Юрий Ковшов “кумуш”ни қозонди. “Андижанка”даги қизларимиз ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига яқин бўлдилар, аммо натижада улар “бронза”ни қўлга киритишди. Аммо ғалабани жамоадошлари билан бирга нишонлаган Лариса Павлова учун жуда хурсанд бўлдик. Уларни ғалабага афсонавий ва доимий мураббий Николай Карполь олиб келди”, - дея эслайди тележурналист.

Шу билан бирга, индивидуал спорт афзал кўришлари ва миллий хайрихоҳликларга қарамай, Олимпиада умумий ватанпарварлик таъсирига эга бўлди. Ҳамма Москвадан трансляцияларни томоша қилган ва хабарларни ўтказиб юбормаслик учун ҳатто иш жадвалини ўзгартиришга ҳам боришган.

“Эсимда, қурилиш трести раҳбарияти ҳатто талабалар қурилиш бригадаларининг иш вақтини ўзгартирди: улар сменага эрталаб соат 7 дан чиққан, соат 12 гача ишлаб тушликка чиқишган. 12.45дан бошлаб Москвадан биринчи хабарлар бошланарди ва улар соат 16.00 гача давом этган. 15.40 дан талабалар иккинчи сменага кетишарди, кечки трансляцияга улгуриш учун 19.00 га ишни тугатишарди”, - деди Тўхтамирзаев.

Журналистда Олимпиада-80 Ўйинларидан эсдаликлари ҳам қолган: ўйинлар деярли тугаши билан Мирзаҳаким ака СССР пойтахтига ташриф буюрди ва у ердан эсдалик сифатида Олимпия рамзлари туширилган галстук ва бокал сотиб олган.

“Бу жуда шарафли эди, шу заҳотиёқ ўзимнинг ушбу тадбирга даҳлдорлигим ҳиссини ўйғотган. Ҳатто шараф тахтасига мен Олимпиада галстугида суратга тушдим”, - деб эслайди спорт фахрийси.

Унинг қўшимча қилишича, шонли Олимпия анъаналари бугун ҳам давом этмоқда. Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Совет Иттифоқидан тортиб мустақил Ўзбекистон давридаги турли Ўйинлар қаҳрамонлари тўғрисидаги экспонатлар ва қимматли фотосуратлар тўпланди. Ҳатто Ўзбекистонлик барча совриндорлар ва чемпионлар ҳақида ўзбек ва рус тилларида спортчилар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олган алоҳида китоб нашр этилди.

Ўша шонли давр ҳақида батафсил ҳикоя - Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

293
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)

Россия ҳарбийлари АҚШ разведка-самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди

1152
(Янгиланган 14:13 07.08.2020)
Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз устида Су-27 қирувчилари АҚШ разведка-самолётларини тўхтатиб қолиш ҳолати акс этган видеони тақдим этди.

Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия чегарасига яқинлашаётган хорижий разведка самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди.

Тўхтатиб қолиш учун осмонга Су-27 қирувчилари кўтарилди. Қора денгизда устида Россиянинг Су-27 қирувчилари АҚШ ҲҲКларига тегишли бўлган P-8A "Посейдон" разведка-самолёти ва RC-135 стратегик разведка-самолётини ҳайдаб, Россия чегараси бузилишига йўл қўймади.

Қирувчилар АҚШ самолётини бутун парвоз давомида хавфсиз масофани сақлаган ҳолда кузатиб боришди.

Таъкидланишича, Россия томони "ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган".

1152

Олимпиада-80: Ўйинлар давомида Москва қандай ўзгарди - видео

181
(Янгиланган 17:12 05.08.2020)
Ҳозирда дўкон пештахталаридаги сақичлар, темир банкалардаги газли ичимликлар ва юмшоқ пишлоқ ортиқча қизиқишга сабаб бўлмай қолган. Олимпиада-80 пайтида эса бу совет фуқаролари учун мисли кўрилмаган нарсалар эди.

Бундай маҳсулотлар СССРда ҳеч қачон татиб кўрилмаган. Қўққисдан буларнинг барчаси пойтахт пештахталарида пайдо бўлди. Пайдо бўлди-да ... ва яна ғойиб бўлди. Ҳамма нарсанинг ози яхши.

Ёзги ўйинлар совет Москвасидаги ҳаёт тарзини қандай ўзгартирди? Партия раҳбарлари нима учун Совет Иттифоқида гамбургер ва фри-картошкасини тақиқлади? Ва қандай қилиб Москва ҳайдовчилари чет элликларга экскурсияларни инглиз тилини билмасдан уюштиришган?

Саёҳатчи блогер Миша Ронкаинен 1980 йилга тушиб қолди ва ўзини Олимпия ўйинлари пайтидаги Совет фуқароси деб ҳис қилди.

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг якуний сонида ўша даврга саёҳат қилинг ва баҳра олинг!

181
Мавзу:
Олимпиада-80: ҳаммаси қандай бўлган эди? (22)
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

518
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

518