Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”га қарши бирлашди

367
(Янгиланган 20:54 29.07.2020)
Польша ва Украина “Шимолий оқим-2” га қарши кучларни бирлаштиришга келишиб олишди. Бу ҳақда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Польша пойтахтида бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирларининг сўзларига кўра, Варшава ва Киевнинг мақсади - газ қувури лойиҳасини амалга оширишга халақит беришдир. Унда сиёсатчилар Европанинг энергетик хавфсизлигига таҳдидни кўрдилар. Дмитрий Кулеба ва Яцек Чапутович мамлакат қандай аниқ чоралар кўриши тўғрисида аниқ маълумот бермади.

Аслида, қувур линияси америкаликларга қиммат нархдаги газни Европага сотишга имкон бермайди. Аммо европаликлар “Шимолий оқим-2”дан фойда кўришади, чунки у уларни ишончли газ таъминоти ва Америка газидан арзон бўлган Россия гази билан таъминланади.

367

“Хогвартсдан келдим”: Россияда фуқаронинг уйига бойқуш учиб кирди

601
Каменск-Уральскийда истиқомат қилувчи фуқаронинг деразасидан бойқуш учиб кирди. У учиб кириб, бироз дам олиш ва мизғиш учун иссиққина гиламчада жойлашиб олди.

Россияда фуқаронинг уйига кутилмаган меҳмон ташриф буюрди.

У қандай кутиб олинганини видеомизда томоша қилишингиз мумкин.

601

Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчиси АҚШ бомбардимончиларини ортга қайтарди

841
Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

841

Ўзбекистонда бу йил қанча ипотека олинди

0
(Янгиланган 12:19 28.10.2020)
Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган.
© Sputnik

Ўзбекистонда Ипотека бозори йил сайин ўсиб бормоқда. Марказий Банк хабарига кўра Ўзбекистонда йил бошдан буён жами 6,4 триллион сўмлик ипотека кредитлари олинган. Кредит олиш учун жами 50627 киши мурожаат қилган. 

Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган. Бухоро ва Навоий вилоятларида ипотека олувчилар сони нисбатан кам бўлган. 

Ипотека қарзларининг аксарияти "Қишлоқ қурилиш инвест" ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" компаниялари томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун сарфланган. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

0