Россия қирувчилари чегарага яқинлашаётган АҚШ разведка-самолётини тўхтатди

855
(Янгиланган 16:36 29.07.2020)
Қора денгизда устида Россиянинг Су-27 қирувчилари АҚШ ҲҲКларига тегишли бўлган P-8A "Посейдон" разведка-самолётини тўхтатиб қолишди, бу ҳақда РФ Мудофаа вазирлиги видеони эълон қилди.

Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия чегарасига яқинлашаётган хорижий разведка самолётини ўз вақтида аниқлади.

Тўхтатиб қолиш учун осмонга Су-27 қирувчилари кўтарилди. Қирувчилар АҚШ самолётини бутун парвоз давомида хавфсиз масофани сақлаган ҳолда кузатиб боришди.

Таъкидланишича, Россия томони "ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилган".

 

855

АҚШ қай тарзда Сурияни барбод қилмоқда?

558
АҚШ Сурияда юзага келган вазият учун Россия ва Эронни айблади. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафтнинг айтишича, америкаликлар Сурияга ёрдам учун миллиардлаб доллар сарфлаётган пайтда, Москва ва Теҳроннинг "қўли қон" деб айтди.

Шу тарзда у Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг Қўшма Штатлар Суриядаги нефт конларини эксплуатация қилаётгани юзасидан билдирган танқидига жавоб берди. Сурия нефтининг ноқонуний савдоси масаласини бир неча бор Россия томонидан кўтарилган, Москва ва Теҳрон бир неча бор далилларни келтирган.

Бу ҳақда тафсилотлар - видеомизда.

558

Олимпиада-80 СССРга қанчага тушган видео

266
Қай бирини қуриш қимматроқ - стадионларними ёки меҳмонхона ва йўлларними? Булар учун пулни қаердан топса бўлади? Олимпиада-80 юбилейига бағишланган ушбу сонда ғолиб сифатида вазиятдан чиқиб кетиш учун Совет Иттифоқи маблағларни қандай излагани ҳикоя қилинади.

Оддий лотерея чипталаридан миллиардга яқин совет рубли қандай қилиб йиғилгани, мусобақаларни трансляцияси ҳуқуқини ким ва қанчага сотиб олгани ва Брежневнинг қўрқувлари рўёбга чиқдими?

Ёзувчи ва блогер Дмитрий Пучков ҳамда спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев бу масалаларга аниқлик киритди.

Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида

Sputnik махсус “Москва-80: Ретро-tube” мультимедиа лойиҳасининг навбатдаги сонида қайси давлатлар Олимпиадага қанча маблағ сарфлагани, бундан фойда ёки зарар кўргани ҳақида батафсил билиб олиш мумкин.

266
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

81
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

81
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси