Трамп қай тарзда Меркелнинг адабини берди

1042
Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ Германиядаги қўшинлар сонини қисқартиришини маълум қилди.

Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, яқин вақтларда Германиядан 12 минг ҳарбий хизматчи чиқиб кетади. Улардан 6 минг нафари уйга қайтади, қолгани Европанинг бошқа давлатларига, хусусан Италия ва Бельгияга ўтади. Шу йил июн ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Германиядан қўшинлар олиб чиқиш режалари ҳақида айтганди.

У ўз қарорини НАТОнинг кўрсатмаларига қарамай Берлин мудофаа харажатларини кўпайтиришни истамаслиги билан изоҳлади. Бу қадам Европа ва Россия учун нимани англатади – бу ҳақда видеомизда.

1042

Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчиси АҚШ бомбардимончиларини ортга қайтарди

67
Россия МиГ-31 ва Су-35 қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

67

Россияда "корона"га қарши 3-вакцина яратилди - видео

520
(Янгиланган 22:41 21.10.2020)
Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовлари бошланди. Ишлаб чиқувчилар декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.

Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.

Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.

520
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди

25
(Янгиланган 16:19 24.10.2020)
ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди – у йил бошидан бери жамоатчилик олдида кўринмаяпти.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жанубий Корея матбуотида Ким Чен Иннинг рафиқаси – Ли Соль Чжу ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Daily NK нашри ёзишича, мамлакатнинг биринчи хоними охирги марта 25 январда расмий лавҳаларда кўринган. Янги йил байрами муносабати билан “Самчжиен” мусиқа театрида ташкил этилган тантанада Ли Соль Чжу турмуш ўртоғига ҳамроҳлик қилганди.

Бундан кейин Шимолий Кореянинг етакчиси бир неча бор омма олдида кўриниш берган, фабрикалар, турли қурилиш ишлари назорат қилиш мақсадида жойларга чиққан.

10 октябрда КХДРда Кореянинг Ишчи партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди, бироқ тадбирда Ли Соль Чжу қатнашмади.

Журналистлар фикрига кўра, камералар ниҳогидан узоқ вақтгача ғойиб бўлишининг сабаблари бири  Ким Чен Иннинг рафиқаси ҳомиладор ёки COVID-19'га чалинмаслик учун ўзини эҳтиёт қилмоқда. Шунингдек, Ли Соль Чжу бегоналарнинг ёрдамисиз ҳаракатлана олмайдиган холасига қараяпти, деган тахминларни билдиришмоқда.

25