Кайфият – жанговар! Тошкентга бир гуруҳ россиялик шифокорлар етиб келди

Oбуна бўлиш
Тошкентга россиялик 40 га яқин юқори малакали мутахассислар етиб келишди. Эпидемиологлар, вирусологлар, эндокринологлар, реаниматологлар, кардиологлар ва пулмонологлар 1 ой давомида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан пандемияга қарши курашда иштирок этишади.

16 август куни кечқурун Ислом Каримов номидаги аэропортга Москвадан бортида  бир гуруҳ россиялик шифокорлар бор самолёт қўнди. Уларнинг вазифаси - ҳамкасбларига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришда ёрдам бериш.

Делегация таркибига Россиядаги этакчи клиникаларнинг 40 га яқин юқори малакали мутахассислари киради. Шифокорлар орасида эпидемиологлар, вирусологлар, эндокринологлар, реаниматологлар, кардиологлар ва пулмонологлар бор. Бир ой давомида улар пандемияга қарши самарали курашиш учун ўзбекистонлик ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилишади. Шифокорлар нафақат Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар Илмий-тадқиқот институтида, балки Зангиота туманида махсус очилган клиникада ва республиканинг бошқа минтақаларида ишлаши режалаштирилмоқда.

"Биз дўстларимиз ва ҳамкасбларимизга бу ёқимсиз ва оғир вазиятни енгишга ёрдам беришимиз жуда зарур деб ҳисобладик, шунинг учун биз шу ердамиз. Кайфиятимиз жанговар – ишга киришишга сабримиз етмаяпти", - деди ушбу рейс билан Тошкентга келган кардиологлардан бири.

Ўзбекистон пойтахти аэропортида тиббий десантни қандай кутиб олишди, Sputnik лавҳасида томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0