Россиянинг Су-30СМ қирувчиси НАТО разведка-самолётларини тўхтатиб қолди

910
Су-30СМ қирувчиси Франциянинг "Атлантик-2" ва Буюк Британиянинг "Сентинел" разведка-самолётларини тўхтатиб қолди.

Қора денгиз нейтрал сувлари устида Россия ҳаво ҳудудини назорат қилувчи тизимлар давлат чегарасига яқинлашаётган самолётни пайқаб қолишди. Тўхтатиб қолиш учун осмонга Су-30СМ қирувчи самолёти кўтарилди.

Разведка самолёти чегарадан ортга бурилгандан сўнг, қирувчи аэродромга қайтди. Чегара бузилишига йўқ қўйилмади.

Қирувчи парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга мувофиқ амалга оширилди.

910

Хитойлик балиқларга футбол ўйнашни ўргатди ғаройиб ўйин кадрлари

169
Цзеянь шаҳрида истиқомат қилувчи Ян Тяньсинь карантин шароитида вақт ўтказишнинг ажойиб усулини топди. У ўзининг олтин балиқчаларига футбол ўйнашни ўргатди.

У аквариумни футбол майдончаси кўринишида жиҳозлади ва “олтин жамоага” ўйин қоидаларини тушунтирди.

“Аввалига мен улар ўйнашларини кутмаган эдим. Улар билан ишлаб, уларга бу қизиқ эканини англадим. Улар “тўп суришни” исташади”, - дея фикрлари билан ўртоқлашади Ян Тяньсинь.

Яхши ўйин учун “олтин футболчилар” рағбатлантирилади: ҳар бир голдан сўнг улар озиқлантирилади ва бу уларни ғалаба қозониш ва кўпроқ гол уришга ундайди.

“Олтин” жамоа мураббийи ўзининг мувафаққиятлари билан TikTok᾽да ўртоқлашади. Балиқчалар аллақачон кўплаб мухлисларига эга.

Келажакда Тяньсинь “балиқлар жамоаси” ўртасида баҳс уюштиришни режалаштирмоқда.

169

Россия Ту-160 бомбардимончисини 5 та давлат қирувчилари кузатиб қўйди

1489
(Янгиланган 20:50 18.09.2020)
Россиянинг ракета ташувчиси самолётини павоз вақтида 5 та хорижий давлат қирувчилари кузатиб қўйди. Режали парвоз 8 соатдан кўпроқ давом этди.

Россия Ҳаво-космик кучларига қарашли 2 дона Ту-160 стратегик ракета ташувчиси Болтиқ денгизининг нейтрал сувлари устида режали парвозни амалга оширди.

Ракета ташувчилари парвози қилиш айрим босқичларида уларга Россиянинг Су-35 қирувчилари ҳамда Дания ҲҲКнинг F-16, Италия ва Германия ҲҲКнинг F-22, Польша ҲҲКнинг Миг-29 ва Швеция ҲҲКнинг Saab JAS 39 Gripen қирувчилари ҳамроҳлик қилди.

1489
Knife

ИИББ Юнусободда тунги клуб ёнида юз берган пичоқбозлик тафсилотларини очиқлади

7
Келишмовчилик икки гуруҳ йигитлари орасида келиб чиққан. 8 кишидан иборат бўлган биринчи гуруҳ орасида икки нафар қиз ҳам бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Юнусободда тунги клуб ёнида юз берган пичоқбозлик юзасидан қўшимча тафсилотларни тақдим этди.

Хабарда ёзилишича, 20 сентябрь куни эрталаб соат 6:00 атрофида патруль-пост хизмати ходимларига Амир Темур кўчасидаги тунги клуб ёнида муштлашув юз бергани ҳақида маълумот келиб тушган. Ходимлар воқеа жойига етиб келганида пичоқ билан яраланган тўрт нафар йигитдан бири – 18 ёшли А.Г. воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмгани ойдинлашган. Уч нафар йигит шифохонага етказилган. Шифохонада жанжалда иштирок этганлардан яна бири – 23 ёшли Д.С. ҳам ҳаётдан кўз юмган. 21 ёшли А.А. ва 28 ёшли А.Т. айни вақтда шифохонага жойлаштирилган.

Келишмовчилик икки гуруҳ йигитлари орасида келиб чиққан. 8 кишидан иборат бўлган биринчи гуруҳ орасида икки нафар қиз ҳам бўлган ва уларнинг ҳаммаси Амир Темур кўчасида жойлашган тунги клуб ёнида бўлган. 5 кишилик иккинчи гуруҳ ҳам ўша атрофда бўлган.

“Қизлардан бирининг ўз гуруҳидаги йигитга айтган гапи бошқа гуруҳдаги йигитга худди унга айтилгандек туюлган. Шу сабабли орада келиб чиққан можаро муштлашувга айланиб кетган”, – дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, муштлашув давомида иккинчи гуруҳ иштирокчиси 23 ёшли С.Х. пичоқ чиқариб, тартибсиз равишда зарба беришни бошлаган. Оқибатда тўрт нафар йигит жабрланиб, улардан икки нафари вафот этган.

Воқеа жойига етиб келган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 23 ёшли С.Х., 18 ёшли С.К., 23 ёшли Р.Х. ва яна бир неча киши қўлга олиб, ички ишлар бўлимига олиб кетган. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иш қўзғатилди. Гумонланувчи тариқасида жиноий ишга жалб қилинган С.Х. қўлга олинган.

Айни вақтда келишмовчиликнинг яна икки нафар иштирокчиси С.К. ва Р.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Мазкур шахслар ҳам қўлга олинган.

“Келишмовчиликнинг бошқа иштирокчиларини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда”, – дейилади ИИББ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманида фуқаро тунги клуб олдида 4 кишини пичоқлагани, пичоқланганларни икки нафар вафот этгани хабар қилинган эди.

7