АрМИ 2020: Бугун Алабинода Ўзбекистон танкчилари мусобақага киришади

338
(Янгиланган 13:45 25.08.2020)
Бугун, АрМИ – 2020 халқаро армия ўйинларига доирасида Москва вилоятидаги Алабино танк полигонида мусобақаларнинг навбатдаги куни бўлиб ўтади.

Бугун "АрМИ-2020" халқаро ҳарбий ўйинларининг энг қизиқарли ва ёрқин мусобақаси бўлган Танк биатлонининг иккинчи куни. Унда Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон жамоалари иштирок этади.

Айни дамда Қирғизистон ва Россия жамоалари чиқиши бўлиб ўтди. Қирғизистон 3та нишондан 1тасини урди. Россия жамоаси эса 3та нишондан 3тасини йўқ қилди.Қозоғистон жамоаси эса 3та нишондан 2тасини яксон қилди. Қўшимча снаряд юклангандан кейин эса 3чи нишон ҳам йўқ қилинди.  

Ўзбекистон жамоаси биринчи нишонни яксон қилди. Иккинчи нишон 1700 метр масофада - тегмади, снаряд етиб бормади. Демак 1 дақиқа қўшимча вақт берилади. Учинчи снаряд ҳам тегмади. Демак Ўзбекистон жамоаси яна 500 метр жарима масофасини босиб ўтиши керак бўлади. Ўзбекистон жамоасининг етакчиси 29 ёшли Ҳошимов Мухриддин. 

Гранатамётчини имитация қилувчи иккинчи нишон пулемётдан яксон қилиниши керак. Лекин Ўзбекистон жамоаси афсуски бу нишонни ҳам йўқ қила олмади ва яна бир 500 метрли жарима масофасини босиб ўтишга мажбур бўлади. 

Ҳар бир мамлакатдан 3тадан жами 3тадан танк экипажи иштирок этади. Бугун Ўзбекистоннинг биринчи экипажи 4 ўринни эгаллади. Шундай қилиб бугунги кун экипажлар қуйидаги вақтларга эришишди:  

  • Россия 17:50 
  • Қозоғистон - 23:15 
  • Қирғизистон - 27:04
  • Ўзбекистон - 28:43 

Ўзбекистон жамоасини қўллаб қувватлаш учун кўплаб мухлислар Алабино трибуналарида ўтиришибди.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон танкчилар жамоаси Алабино полигонига бир неча кун олдин етиб келган эди. Ушбу вақат давомида улар мусобақаларда иштирок этиш учун берилган танклар ва қурол аслаҳаларда машқ қилиб, уларни меъёр даражасига келтиришган. 

Ўтган йилги АрМИ-2019 ўйинларида Ўзбекистон танк жамоасининг илк иштироки бўлиб ўтган эди. Ўшанда янги жамоалар иштирок этаётган 2-дивизионда Ўзбекистон 1 ўринни эгаллаган эди. Бу йилги мусобақаларда эса Ўзбекистон энг кучли жамоалар орасида иштирок этмоқда. 

Маълумот учун Қозоғистон ва Қирғизистон жамоалари 2013 ва 2015 йиллардан буён ушбу мусобақаларда иштирок этиб келишмоқда. 

338

Хитойлик балиқларга футбол ўйнашни ўргатди ғаройиб ўйин кадрлари

164
Цзеянь шаҳрида истиқомат қилувчи Ян Тяньсинь карантин шароитида вақт ўтказишнинг ажойиб усулини топди. У ўзининг олтин балиқчаларига футбол ўйнашни ўргатди.

У аквариумни футбол майдончаси кўринишида жиҳозлади ва “олтин жамоага” ўйин қоидаларини тушунтирди.

“Аввалига мен улар ўйнашларини кутмаган эдим. Улар билан ишлаб, уларга бу қизиқ эканини англадим. Улар “тўп суришни” исташади”, - дея фикрлари билан ўртоқлашади Ян Тяньсинь.

Яхши ўйин учун “олтин футболчилар” рағбатлантирилади: ҳар бир голдан сўнг улар озиқлантирилади ва бу уларни ғалаба қозониш ва кўпроқ гол уришга ундайди.

“Олтин” жамоа мураббийи ўзининг мувафаққиятлари билан TikTok᾽да ўртоқлашади. Балиқчалар аллақачон кўплаб мухлисларига эга.

Келажакда Тяньсинь “балиқлар жамоаси” ўртасида баҳс уюштиришни режалаштирмоқда.

164

Россия Ту-160 бомбардимончисини 5 та давлат қирувчилари кузатиб қўйди

1485
(Янгиланган 20:50 18.09.2020)
Россиянинг ракета ташувчиси самолётини павоз вақтида 5 та хорижий давлат қирувчилари кузатиб қўйди. Режали парвоз 8 соатдан кўпроқ давом этди.

Россия Ҳаво-космик кучларига қарашли 2 дона Ту-160 стратегик ракета ташувчиси Болтиқ денгизининг нейтрал сувлари устида режали парвозни амалга оширди.

Ракета ташувчилари парвози қилиш айрим босқичларида уларга Россиянинг Су-35 қирувчилари ҳамда Дания ҲҲКнинг F-16, Италия ва Германия ҲҲКнинг F-22, Польша ҲҲКнинг Миг-29 ва Швеция ҲҲКнинг Saab JAS 39 Gripen қирувчилари ҳамроҳлик қилди.

1485

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

80
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

80