Россия Су-27 қирувчиси чегара яқинида АҚШнинг разведкачи самолётини тутиб олди видео

1656
(Янгиланган 12:55 30.08.2020)
Американинг RC-135 разведкачи самолёти ўтган жума куни Қора денгиздаги нейтрал сувлари устидаги Россия чегарасига яқинлашди.

Америка Ҳарбий ҳаво кучларининг RC-135 разведкачи самолётини тутиб қолиш учун Су-27 қирувчиси осмонга кўтарилди.

Россия самолёти ҳаво объектига хавфсиз масофада яқинлашди ва у разведкачи самолёт эканини аниқлади. Америка самолёти Россия чегарасидан узоқлашиб кетгандан сўнг Су-27 аэродромга қайтди.

Шу тариқа, Россия чегарасини Америка самолёти томонидан бузилишига йўл қўйилмади.

1656

Россия Ту-160 бомбардимончисини 5 та давлат қирувчилари кузатиб қўйди

1371
(Янгиланган 20:50 18.09.2020)
Россиянинг ракета ташувчиси самолётини павоз вақтида 5 та хорижий давлат қирувчилари кузатиб қўйди. Режали парвоз 8 соатдан кўпроқ давом этди.

Россия Ҳаво-космик кучларига қарашли 2 дона Ту-160 стратегик ракета ташувчиси Болтиқ денгизининг нейтрал сувлари устида режали парвозни амалга оширди.

Ракета ташувчилари парвози қилиш айрим босқичларида уларга Россиянинг Су-35 қирувчилари ҳамда Дания ҲҲКнинг F-16, Италия ва Германия ҲҲКнинг F-22, Польша ҲҲКнинг Миг-29 ва Швеция ҲҲКнинг Saab JAS 39 Gripen қирувчилари ҳамроҳлик қилди.

1371

Пентагон амалдорлари нега америкаликларни катта уруш билан қўрқитишмоқда?

765
(Янгиланган 14:34 16.09.2020)
АҚШ ҲҲК штабининг янги бошлиғи Чарльз Браун ўзининг биринчи баёнотларидан бирида америкаликлар катта урушга тайёргарлик кўришлари кераклигини айтди.

Амалдорнинг сўзларига кўра, қудрати жиҳатдан ўзига тенг держава билан олиб боради ва можародаги йўқотишлар бўйича эса Иккинчи Жаҳон урушидан каттароқ бўлиши мумкин.

Браун анъанавий тарзда Россия ва Хитойни эҳтимолий рақиблар деб атади ва уларнинг ҳарбий салоҳиятининг тўхтатиб бўлмас ўсиши ҳақида гапирди.

Ажабланарлиси шундаки, таҳдидни минималлаштириш учун генерал бюджети аллақачон мисли кўрилмаган даражада ошиб кетган мудофаа саноатини молиялаштиришни яна бир бор оширишни таклиф қилмоқда.

765
Нож в руке. Иллюстративное фото

Тошкентда фуқаро тунги клуб олдида 4 кишини пичоқлади

4
Жанжал вақтида пичоқланган 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган. Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди. Унда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги айтилган эди.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатган. С.Х. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

4