АрМИ-2020: Ўзбекистон Танк биатлони ярим финалида

Oбуна бўлиш
Бугун Алабино полигонида Танк биатлони танловининг иккинчи ярим финали бўлиб ўтади. Унда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон танкчилари иштирок этади. 

Москва вилоятидаги Алабино полигонида АрМИ-2020 Халқаро армия ўйинлари доирасида танк биатлонининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон жамоаси ҳам  финалга чиқиш учун курашади. 

Танк биатлонида ҳар бир жамоадан 3та экипаж иштирок этади. Танкчилар танкни, вертолётни ва танкка қарши отувчи қуролни имитация қилувчи нишонларга ўқ узишади. 

Ундан ташқари ҳар бир экипаж, белгиланган тартибда ўқ дориларни жойлаштириш, танкни турли тўсиқлардан ҳайдаб ўтиш, тезликда бошқариш ва пулемётдан ўқ узиш каби машқларни бажариши керак. 

Эслатиб ўтамиз, дастлабки босқичларда индивидуал баҳсларда 1 дивизион мусобақаларида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон жамоаси камтарона натижалар кўрсатган эди. Эстафета баҳсларида жамоа муваффақиятли иштирок этади деб умилд қиламиз. 

Ярим финал баҳсларини жонли эфирда Москва вақти билан соат 11:00 саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0