НАТО ҳарбийлари Грузияда нима қилди?

653
(Янгиланган 14:48 22.09.2020)
Грузияда "Муносиб шерик-2020" халқаро ҳарбий машқлари якунланди. Маневрларда қатнашиш учун Грузиянинг ўзидан ва АҚШ, Польша, Франция, Буюк Британиядан 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи етиб келди.

Америка элчиси таъкидлашича, мамлакатлар қўшма кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва Қора денгиз минтақасида хавфсиз муҳитни сақлашни истамоқда.

Аммо баландпарвоз баёнот ортида нима яширинган? Нега НАТО ҳарбийлари маневрларни машқ қилиш учун айнан Грузияни танладилар? Машқлар ҳақида Россияда қандай фикрда?

653

Қирол пингвинлари паради видео

64
Американинг Цинциннати ҳайвонот боғидаги қирол пингвинларига ташриф буюрувчилар олдида сайр қилишга рухсат берилди.

Бундай сайрлар қирол пингвинларига ҳаво ҳарорати минус ўн даражагача пастлаганда рухсат берилади. Агар ҳарорат юқори бўлса, парадга бошқа турдаги пингвинлар чиқади, дея ёзади Sputnik Беларусь

Коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда меҳмонлардан ижтимоий масофага риоя қилиш сўралди.

Айтганча, ҳайвонот боғида яшайдиган қирол пингвинларнинг номи ҳам “қиролча”. Улар орасида Мартин Лютер Кинг, Коретта Скотт Кинг, Би Би Кинг ва Ларри Кинг бор. Ҳайвонот боғида ҳатто Бургер Кинг номли пингвин бор, бироқ у бу парад вақтида меҳмонлар олдига чиқишдан уялди ва ўз ўрнида қолди.

64

Италия соҳиллари яқинида улкан кит танаси топилди видео

427
Италиянинг Сорренто бандаргоҳида улкан китнинг жонсиз танаси топилди. Катта эҳтимол билан бу Ўрта ер денгизида топилган энг йирикларидан биридир.

У ҳалок бўлган жойга аквалангчиларни китнинг боласи олиб келган. Китнинг узунлиги 23 метр, оғирлиги эса 70 тоннани ташкил этади.

Уни Неапол бандаргоҳига олиб кетишган ва у ерда унинг ўлими билан тафсилотлар ўрганилади.

427

Кока-кола заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилиши мумкин

0
Кока-кола заводидаги давлат улушини савдога қўйиш шартлари рақобатни чеклаши ва коррупцион омилларни келтириб чиқариши туфайли, тендер вақтинча чекланди.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd заводини хусусийлаштириш бўйича тендер тўхтатилди,деб хабар қилмоқда Коррупцияга қарши кураш агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги чораларни амалга ошириш юзасидан тақдимнома киритган:

  • Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш;
  • Тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш.

Маълум бўлишича, бундан олдин Агентликка Кока-кола корхонасидаги давлат улушиини сотувга қўйиш жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлардан қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушган. 

Хусусан, 2020 йил 16 декабрда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан "Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ корхонасидаги 57,118 % давлат улуши сотувга қўйилган эди. Лекин тендер шартлари - савдода қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ва коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.

Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш, ҳақиқий рақобат бўлмаслиги ва давлат улушининг паст нархда сотилишига ва бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказилишига олиб келиши мумкин.

Ушбу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тендер савдосини вақтинча чеклашга қарор қилган.

 

0