“Ҳаммаси учун раҳмат, Элдор”: “Ростов” Шомуродов билан хайрлашди видео

867
Элдор Шомуродов ўз фаолиятини Италиянинг “Женоа” клубида давом эттиради. “Ростов” ва “Женоа” футболчининг трансфери борасида келишувга эришди.

Ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришди.

Клуб Шомуродов жамоа аъзолари билан хайрлашаётган видеони эълон қилди. Спортчи Россия клуби мухлисларига мурожжат қилди ва уларга миннатдорчилик билдирди.

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади – “Женоа” директори

“Менинг голларимдан кейинги сизнинг ҳис-туйғуларингизни ёдда сақлайман. Ҳеч қачон унутмайман. Сизга энг эзгу тилакларни тилаб қоламан. <...> Ҳозир олға қадам босиш вақти келди, лекин бу мен клубни унутаман дегани эмас. Мен ҳамиша “Ростов”нинг мухлиси бўлиб қоламан”, - деди футболчи.

Шомуродов мухлислар, жамоадошлари ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

​Ўзбекистонлик футболчи 2017 йилдан бери “Ростов” сафида ҳаракат қилиб келаётган эди. Бу вақт оралиғида Элдор 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ҳамда 12 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

867

Россияда "корона"га қарши 3-вакцина яратилди - видео

421
(Янгиланган 22:41 21.10.2020)
Россияда М.П.Чумаков номидаги марказда яратилган коронавирусга қарши учинчи вакцинани синовлари бошланди. Ишлаб чиқувчилар декабрь ойида ССВ янги препаратни рўйхатдан ўтказади ва йил охирига қадар оммавий ишлаб чиқаришни бошлайди.

Аввалроқ Новосибирскнинг "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳам давлат рўйхатидан ўтганди. Шунингдек, дунёдаги биринчи “Спутник V” вакцинаси бўйича тадқиқотлар якунига етмоқда.

Айни вақтда Россия препаратини чет элда синашнинг учинчи босқичи давом этмоқда, вакцинанинг халқаро бозорда муваффақияти унинг натижаларига боғлиқ бўлади.

421
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Тошкентда транспортда қўлқопда бўлиш тартибига қанчалик риоя қилинмоқда видео

215
Пойтахтда 19 октябрдан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилишини маълум қилди.

Жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобда, шунингдек, тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.

Ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда,  автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Йўловчилар бу тартибга қандай риоя қилишмоқда – батафсил Sputnik видеосида.

215
Самолет авиакомпании Сомон Эйр. Архивное фото

Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар яқин орада бошланади

0
Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар яқин орада тикланиши мумкин - айни дамда икки давлат таалуқли муассасалари бу борада музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари Тошкент ва Душанбе орасида доимий парвозларни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақида Транспорт вазирлигига асосан Sputnik мухбири хабар бермоқда.  

"Ҳозирча парвозлар бошланиш аниқ санаси ҳамда икки пойтахт орасида қатновлар сони маълум эмас. Айни дамда ушбу масала муҳокама қилинмоқда", - дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Душанбе орасида парвозлар пандемия туфайли 16 март куни бекор қилинган эди. 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон чегаралари орқали барча транспорт турларида киришга рухсат берилди. 

Uzbekistan Airways компанияси талабига биноан, парвозга фақат манфий натижали ПЗР тест топширган йўловчилар қўйилади. Тест парвоз вақтида 72 соатдан узоқ бўлмаган вақт ичида топширилган бўлиши керак.

 

0