NASA астронавти Крис Кэссиди халқаро космик станцияда туалет қандай ишлашини кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, космосда ҳожатхонага бориш оддий иш эмас.
Биринчидан, ҳожатхона ичидаги ҳамма тизимлар тўғри ишлаётганига амин бўлиш керак. Буни бир неча ёниб турган чироқлардан билиш мумкин.
Фазогир ҳикоясига кўра, коинотда туалетга боришнинг ўзига хос қийнчиликлари бор. Ҳар бир ишни жуда эҳтиёткорлик билан бажариш керак, ўзингиздан кеийн ҳамма жойни тоза қолдириш керак. ХКСда унитаз ҳам жуда кичик ҳажмда. Ундан фойдаланиш учун маҳорат керак.
Ҳа айтмоқчи, яқин халқаро космик станцияга янги унитаз олиб келишди. У ушбу видеода кўрсатилмаган. Янги унитаз титандан ясалган бўлиб, унинг нархи 23 миллион доллар. Айтишларича, у олдингисидан анча қулай бўлиши керак.
Тоғли Қорабоғда бир кун ичида 100 нафарга яқин Россия тинчликпарвар кучлари коронавирусга қарши Спутник-V билан эмланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
Sputnik Арманистон маълумотларига қараганда, эмлаш икки босқичда ўтказилади: ҳарбийлар 14 январдан 31 январгача вакцинанинг биринчи, 1 февралдан 28 февралгача иккинчи дозасини олади.
Телемарказ матбуот хизмати бу телевидение ишига таъсир кўрсатмагани ва эфирлар узилишларсиз давом эттирилаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Беларусь.
Таъкидланишича, минорани лойиҳалаштириш вақтида шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилиши инобатга олинган.
Россияда сўнгги кунларда об-ҳаво кескин совиб кетиши кузатилмоқда, пойтахтда кучли қор ёғиб, ҳарорат минус 20 даражагача тушиб кетди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.