Президент США Дональд Трамп в защитной маске

Трамп тарафдорлар олдида рақсга тушди - видео

286
(Янгиланган 16:03 14.10.2020)
АҚШ президенти Дональд Трамп Пенсильванияда ўз тарафдорлари олдида рақсга тушди. Айни вақтда видео қизғин муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлар олдида қисқа рақс ижро этди.

Фойдаланувчи Брэндон Дарби Twitter'га видеони жойлаштирди.

Лавҳада Америка етакчиси саҳнада бир маромда рақсга тушиши ва охирида қарсак чалгани акс этган.

"Завқланинг" - деб ёзган видео муаллифи.

@mermaidgirl10 никли фойдаланувчи "Агар Сиз биз учун рақсга тушсангиз, биз бориб сизга овоз берамиз", деб ёзган.

Бироқ, айрим фойдаланувчиларга рақс ёқмади.

“Ўта иккиюзламачилик”, - деган изоҳ қолдирган @nspix22 никли фойдаланувчи.

286
(1:08 / 8.98Mb / просмотров видео: 69)

Амстердамда намойишчиларни сув билан ҳайдашди - видео

25
Намойишчилар полицияга қарши тажовузкорна ҳаракатлар қила бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган. 

Нидерланд полицияси якшанба куни Амстердамда COVID-19 туфайли киритилган чекловларга қарши намойишга чиққан фуқароларни сув билан ҳайдашди. 

Хабарда айтилишига кўра, шаҳарнинг Музеумплайн майдонида тўпланган намойишчилар ҳукуматнинг эпидемияга қарши кураш чоралари ҳамда COVID-19 туфайли критилган чекловларга қарши намойишга чиқишган.

Шаҳар марказида сақлаш сув тўплари билан жиҳозланган автомобиллар ва отлиқ полиция томонидан назорат қилиб турилган. Намойишчилар полицияга қарши тош ота бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу намойишлар Нидерланд расмий ҳукумати коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан ва вазиятни вақтинчалик ҳукумат бошқариб турган вақтда содир бўлмоқда. 

Нидердандда коронавирусга чалинганлар сони 900 мингдан ошган ва ўлимлар сони 13 мингга яқинлашган. 

 

25

Самарқандлик йигит оддий ўйин орқали iPhone 12 ютиб олди видео

65
(Янгиланган 13:50 18.01.2021)
Ўзбекистонда илк бор “Дон дон зики” чемпионати ўтказилди. Турнир “Tashkent City” боғида ташкил этилди.

Ўйинда 10 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин эди. Бунинг учун боғ чиптахоналарида “махсус браслет” харид қилиш керак эди.

Финалда самарқандлик йигит Бекзод Абдуҳалимовнинг қўли баланд келди ва асосий ютуқ iPhone 12 телефонига эга чиқди.

Ғолибнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, у мусобақага олдиндан тайёрланмаган ва чемпионат ҳақида боғда сайр қилаётган вақтида билиб қолган.

Республикада илк бор бу халқ ўйини бўйича ўтган чемпионат Sputnik лавҳасида.

65
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech от COVID-19

Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади

17
(Янгиланган 14:18 18.01.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро эмлаш ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Хабарда  айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

— Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.

17